UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   3 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  32 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь куни бўладиган ўйинга бир ҳафта олдин йиғилади Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь куни бўладиган ўйинга бир ҳафта олдин йиғилади

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида миллий терма жамоамиз 6 ноябрдан йиғинга киришишини маълум қилди.

Бу ойда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган терма жамоа ноябрда ҳам иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни мақсад қилган. ЎФА расмий сайти 28 сентябрь куни чоп этган хабарга кўра, вакилларимизнинг навбатдаги йиғини БААда ташкил этилади. 

ФИФА кунлари 9-17 ноябрга белгиланган. БААда йиғин ўтказадиган Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь Сурия ҳамда 17 ноябрь Ироқ билан куч синашишни режалаштириб қўйган. ФИФА кунлари 9 ноябрдан бошланади дейиляпти, бироқ Вадим Абрамов футболчиларни 6 ноябрдан йиғмоқчи. 

ПФЛ эса 6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Кубогининг дастлабки учрашувларини ўтказиб олишни мақсад қилганди. Лекин терма жамоа 6 ноябрдан йиғиладиган бўлса, унда Кубок яна кейинга сурилади. 

Айтайлик, Сурия билан ўйин 12 ноябрга белгиланган, лекин футболчиларни бир ҳафта олдин йиғишдан наф бормикан? Дубайга қачон учиб кетилишини билмаймиз, лекин бу ўринда Кубокни ҳам бошлаб олсак чакки бўлмасди. Чунки ФИФА кунлари тугаганидан сўнг буёғига декабрь яқинлашиб қолган бўлади ва чемпионатни қачон якунлаб олиш ҳамда энг муҳими, Кубокни қачон ўтказиш масаласи яна кун тартибига чиқади.

Абрамовнинг футболчиларни анча олдин йиғиши янгилик эмас. Масалан, ўтган йил ўзимизда Саудия Арабистони билан ўйнаганимизда футболчилар 21 кун терма жамоа ихтиёрида бўлишганди. Якунда эса барибир ютқазганмиз.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика