Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот
15 янв 2022 21:22
Янгиликлар
Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот
Аввалроқ терма жамоамиз аъзоси Ҳожимат Эркиновда COVID-19 инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
"Куни кеча футболчимиз қайта тест топширди. Қувонарлиси, Эркиновнинг бу галги тест натижаси манфий чиқди ва унинг карантиндан чиқишига руҳсат берилди.
Эркинов шифокорлар кўригидан сўнг бугундан бошлаб якка тартибда енгил машғулотларга киришди.
Шунингдек, делегациямизнинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширишди. Унга кўра, дарвозабонимиз Умиджон Эргашевда тест натижаси мусбат натижани кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, унинг бир неча кундан кейин қайта тест топшириши режалаштирилган. Айни вақтда у яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда", – дейилади ЎФА матбуот хизмати берган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар