Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйини бекор қилинди

Narzulla Saydullayev
13 июл 2016, 21:00
2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.

Йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви бугун – 13 июль куни бўлиб ўтиши керак эди. Футболчиларимиз Чехиянинг "Яблонец" клубига қарши майдонга тушишлари режа қилинганди. Ушбу учрашув, Австрянинг Енбах шаҳрида бўлиб ўтиши ва маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00да) бошланиши келишиб олинган эди.

Аммо қаттиқ ёмғир туфайли ўйин бекор қилинди.

Клуб расмий сайтида ёзишилича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли томонлар ўзаро келишган ҳолда, шу қарорга келган.

Нима ҳам қила олардик, об-ҳаво бизга панд берди. Бундай шароитда учрашувни ўтказиш футболчилар саломатлигини хавфда қолдириш демакдир. Айнан шу сабаб ўйинни бекор қилдик, - дейди "Яблонец" мураббийи Зденко Фртала.

Таъкидлаб ўтамиз, “Яблонец” Австрия йиғини доирасида Англиянинг номдор жамоаси “Эвертон”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни ҳам режа қилган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›