UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  1 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  5 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  4 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  6 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Мустақиллик байрами муносабати билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашишди.

"Жар" стадионида ўтган тадбирга Тошкент шаҳридаги 21 ва 23-меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ташриф буюришди.

Дастлаб тадбир бошловчиси Даврон Файзиев футболчилар ва мураббийлар штабини болалар билан таништириб чиқди. Кейин эса меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва терма жамоа футболчилари икки жамоага аралаш ажралиб, 15 дақиқача давом этган футбол ўйинида тўп тепишди. Унда болалар ўзларининг севимли футболчилари билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўлишди.

Футбол учрашувидан кейин меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирда ЎФФ ва "Терма жамоалар маркази" раҳбарияти ва ходимлари ҳам иштирок этишди. Бундай тадбир ҳамда учрашувлар ўсиб келаётган ёш авлодда спорт, хусусан футбол ва соғлом ҳаёт тарзига бўлган қизиқишни ўстириши табиий. Терма жамоадаги футболчиларга ҳавас билан майдонда тўп тепган болалар келажакда улар каби бўлишга интилишса, шунинг ўзи ҳам катта муваффақиятдир.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика