Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди

Narzulla Saydullayev
7 окт 2014, 16:22
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 октябрь ўртоқлик учрашувларини ўтказиш учун БААга етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, кеча терма жамоамиз Дохада Қатарга қарши ўйнаб 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Қатар билан баҳсда Миржалол Қосимов легионер футболчилар хизматидан фойдалана олмади. Хориж клубларида ўйнаётган футболчи жамоа сафига БААдаги йиғин вақтида қўшилишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн (10 октябрь) ва БАА (14 октябрь) билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Бу ўйинлар Дубай ва Абу-Даби шаҳарларида бўлиб ўтади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›