UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  97 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган "Навбаҳор" пенальтилар сериясида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган "Навбаҳор" пенальтилар сериясида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Пахтакор

Отабек Жўрақўзиев - 120', Улуғбек Ҳошимов - 120', Шаҳзод Азмиддинов - 120'

Ўзбекистон Кубоги. 6-тур

30/08/2024, 19:00

4
:
3
Тугади

Навбаҳор

Йован Жокич - 120', Наврўзбек Иминжонов - 120', Одилжон Ҳамробеков - 120', Жамшид Искандеров - 120'

45'
90'
120'
43'  Умар Адҳамзода
55'  Хожиакбар Алижонов
77'  Сардор Собирхўжаев (Иброҳим Ибрагимов)
77'  Достонбек Ҳамдамов (Отабек Жўрақўзиев)
113'  Маҳмуд Маҳамаджонов (Улуғбек Ҳошимов)
120'  Отабек Жўрақўзиев
120'  Улуғбек Ҳошимов
120'  Шаҳзод Азмиддинов
15'  Жамшид Искандеров
30'  Филип Иванович
32'  Гиорги Никабадзе
63'  Гиорги Никабадзе (Асадбек Жўрабоев)
74'  Сияваш Ҳақназарий (Русланбек Жиянов)
74'  Комилжон Тожиддинов (Саидазамат Мирсаидов)
84'  Аброр Исмоилов (Наврўзбек Иминжонов)
90'  Фаррух Сайфиев
90'  Фаррух Сайфиев
120'  Йован Жокич
120'  Наврўзбек Иминжонов
120'  Одилжон Ҳамробеков
120'  Жамшид Искандеров

Ўзбекистон кубоги

1/2 финал

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0

30 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев 

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Ришат Нугманов 

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Отабек Жўрақўзиев, 77), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдруаф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 77), 33.Дониёр Абдуманнопов, 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов (99.Улуғбек Ҳошимов, 113).

Захира: 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 8.Сияваш Ҳақназари (17.Руслан Жиянов, 74), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе (88.Асад Жўрабоев, 63), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 55.Комил Тожиддинов (12.Саидазамат Мирсаидов, 74), 77.Аброр Исмоилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 84).

Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 7.Азим Аҳмедов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 22.Тома Табатадзе.

Огоҳлантириш: Жамшид Искандеров (15), Филип Иванович (30), Гиорги Никабадзе (32), Умар Адҳамзода (43), Ҳожиакбар Алижонов (55), Фарруҳ Сайфиев (90+3).

Четлатиш: Фарруҳ Сайфиев (90+4).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Навбаҳор" финал йўлланмасини қўлга киритди!

"Пахтакор": ⚽️⚽️❌❌⚽️

"Навбаҳор": ❌⚽️⚽️⚽️⚽️

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Навбат пенальтилар сериясига!

120+1. Хавфли вазият! Алижоновнинг узатмасидан сўнг Черан бўш дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, бироқ тўпга ета олмади.

120. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатмаган Ҳошимов бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

117. Жияновга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

113. Хавфли вазият! Ибрагимовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

112. Искандеровнинг бурчакдан узатмасини Назаров уриб юборди, кейинги ҳужум Иминжоновнинг зарбаси билан якунланди.

108. Хавфли вазият! Чераннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Қувватов эгаллаб олди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

105. Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

104. Меҳмонларнинг қарши ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. "Навбаҳор" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

99. Хавфли вазият! Иминжонов ўнг қанотдан узатилган тўпни ўзига тўғрилай олмади, акс ҳолда яқин масофадан хавфли зарба йўллаши мумкин эди.

98. Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси кучли бўлмаган зарба билан якунланди, сўнгра офсайд ҳолати қайд этилди.

95. Хавфли вазият! Искандеров рақиб жарима майдонига яқин нуқтадан чап оёқда кучли зарба йўллади, аммо унинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

91. Учинчи бўлим бошланди.


Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Эндиликда қўшимча бўлимлар гувоҳига айланамиз.

90+4. Сайфиев ҳакамга эътироз билдиргани учун дастлаб огоҳлантирилди, сўнгра эътирозини давом эттиргани учун майдондан четлатилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хавфли вазият! "Навбаҳор" футболчиларининг стандарти зарба билан якунланди, лекин Назаров ҳушёрликни йўқотмади. 

88. Мирсаидовга нисбатан Адҳамзода томонидан ҳужумда фол ишлатилди.

84. "Навбаҳор" ўзгаришга қўл урди.

81. "Навбаҳор" жарима зарбасини комбинацион тарзда амалга оширди, аммо якунда тўпни Назаров эгаллаб олди.

79. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди, аммо мезбонлар бундан фойдалана олмади.

77. "Пахтакор"да ҳам икки ўзгариш рўй берди.

74. "Навбаҳор"да икки ўзгариш амалга оширилмоқда.

71. Зарба! Бўриев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, бироқ унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

69. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчиларининг яна ўнг қанотдан узатмасидан сўнг Черан ноаниқ зарба йўллади. 

68. Хавфли вазият! Болтабоев ўнг қанотдан Адҳамзода томон узатилган тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

66. Назаров яна тўпга чиқишда жамоадошларини хавотирга соладиган ҳаракат амалга оширди.

63. "Навбаҳор"да ўзгариш: Жўрабоев Никабадзени алмаштирди.

62. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Алижоновнинг узатмасини Никабадзе майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57. Хавфли вазият! Исмоиловнинг рақиб жарима майдонидан чап оёқда йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

55. Алижонов 55-дақиқада 55-рақамли рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

51. Назаров яна кичик хатога йўл қўйди, у тепган тўп Никабадзега тегиб, дарвозаси томон йўл олаётганди. "Пахтакор" дарвозабони тўпга вақтида улгурди.

47. "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми Никабадзенинг зарбаси билан якунланди, тўп "Пахтакор" футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+5. Ҳамдамов рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 

45. Биринчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Чераннинг олисдан чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади, тўп йўл-йўлакай рақиб футболчисига теккан экан.

43. Адҳамзода Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

42. Хавфли вазият! Алижоновнинг узатмаси зарбага айланиб кетиб, дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.


39. Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпини Қувватов муштлари билан уриб юборди.

Ўйинда тўхталиш юзага келди. Аниқ маълумот билмаймиз. Ўйин бир муддат тўхтаб қолди.

32. Яна "Навбаҳор" футболчисига сариқ карточка кўрсатилди. Бу сафар Никабадзе Абдуманноповга нисбатан хавфли ўйин намойиш этгани учун огоҳлантирилди. Меҳмонлар дастлабки ярим соат ичидаёқ уч маротаба жазоланди. 

30. Майдон марказида Черанга нисбатан қоидабузарлик содир этган Иванович огоҳлантирилди.

28. Меҳмонлар томонидан ташкиллаштирилган ҳужум Исмоиловнинг зарбаси билан якунланди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

23. Хавфли вазият! Назаров тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйиб, Ҳақназарийга пас бериб юборди. Эронлик ярим ҳимоячининг деярли бўш қолган дарвозага зарбаси кучли чиқмагани боис "Пахтакор" дарвозабони ўз хатосини тўғрилади. 

19. Хавфли вазият! Жаримадан узатилган тўпга Азмиддинов бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уринишига бироз аниқлик етишмади. У билан тўқнашиб кетган Никабадзега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

18. Абдуманнопов қарши ҳужумга ўтган чоғи Ҳамробеков томонидан қоидабузарлик эвазига тўхтатилди.

15. Искандеров Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди ва рақибидан узр сўради. Ҳакам ВАР билан алоқага чиқди, аммо қарорини ўзгартирмади.

13. Хавфли вазият! Искандеровнинг жаримадан узатмаси зарбага айланиб кетди, тўп мезбонлар вакили бошидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

10. "Навбаҳор" бурчак зарбаси амалга ошириш имкониятига эга бўлди, аммо мезбон ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

10. Ҳакам ВАР билан Сайфиевнинг эҳтимолий четлатилишини муҳокама қилди, аммо бунга асос топилмади.

8. Собирхўжаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси секин ва ноаниқ кўриниш олди.

7. "Навбаҳор" яхши ҳужум ташкиллаштирди, бироқ Ҳақназарий ҳужумни кўнглидагидек якунлай олмади.

3. Алижоновга нисбатан Тожиддинов томонидан қўполлик ишлатилди. "Навбаҳор" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика