UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  0 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  72 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  36 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув натижасини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Стадион прожекторларидан бири тўлиқ ишламаяпти. Шу боис ўйин бошлангани йўқ. Ниҳоят ўйин бошланди. 3-дақиқада Раҳматуллаевнинг зарбасидан кейин тўпни Нестеров эгаллаб олди. 

5-дақиқада Исмоил Гонсалвешнинг узоқ бурчакка берган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 12-дақиқада Икром Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

21-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Шерзод Аъзамов боши билан зарба берди, Нестеров тўпни қайтарди, қайтган тўпни Егор Кримец боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

34-дақиқада Анзур Исмоиловнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

41-дақиқада Чераннинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди.

42-дақиқада Садриддин Абдуллаев Черанга боши билан зарба бергани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди.  

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.


Биринчи бўлим статистикаси
Бурчак зарбалари: 2 - 1
Сариқ карточкалар: 1 - 2
Қизил карточкалар: 0 - 1
Зарбалар: 6 - 4
Ноаниқ зарбалар: 3 - 0
Тўпни ушлаб туриш: 50 - 50


Иккинчи тайм бошланди. 53-дақиқада Гонсалвешнинг ҳаводан узатган тўпини Тиаго Безерра дарвозага йўллади - 2:0. 

56-дақиқада Икром Алибоевнинг жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ.

82-дақиқада Тиаго Безерра бирга бир вазиятда тўпни Нестеровнинг устидан ташлаб қўйди - 3:0. 

89-дақиқада Игорь Сергеев ўнг қанотдан Яхшибоев узатган тўпни дарвозага йўллади - 4:0. 

Ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.


1/4 финал. 18 сентябрь
20:00 - “Пахтакор” – “Локомотив” 4:0
Ҳакамлар:  
Аҳрол Рисқуллаев,  Андрей Цапенко,  Санжар Шоюсупов,  Вадим Агишев.
Назоратчи
:  Артём Арутюнов.
Комиссар:  Бахтиёр Намозов.

Голлар: Егор Кримец 21, - 1:0. Тиаго Безерра 53, - 2:0. Тиаго Безерра 82, - 3:0. Игорь Сергеев 89, - 4:0.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азимжон Аҳмедов (Владимир Козак, 70), Дилшод Раҳматуллаев (Жаҳонгир Аҳмадов, 66), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 78), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Драган Черан (Жамшид Искандеров, 85), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев,

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе (Диёр Туропов, 84), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 58), Сардор Мирзаев (Ҳусниддин Ғофуров, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Азизбек Омонов, 90), Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич
Захира: Маъмур Икромов, Николай Погребняк, Идрис Бикмайкин, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

Огоҳлантиришлар: Элдорбек Суюнов 42, Ислом Тўхтахўжаев 48, Фаррух Сайфиев 60, Владимир Козак 74.

Четлатиш: Садриддин Абдуллаев 42.


Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика