UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   32 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  218 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Ўзбекистон кубоги. "Машъал" дастлабки ўйинда йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Машъал" дастлабки ўйинда йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.


Фарғонада ўтган учрашувнинг 23-дақиқасида рақиб жарима майдонига ошириб берилган тўпни Марадона Сафаров қаршисида ҳимоячи турган бўлишига қарамай дарвозага аниқ йўллаб учрашувда ҳисобни очди - 0:1.

40-дақиқада ҳаволатиб узатиб берилган тўпни яна ўша Марадона Сафаров дарвозага йўллади - 0:2.

Иккинчи бўлим бошида Мўминжон Мелиев ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 0:3.

Орадан кўп ўтмай Умеджон Шарипов белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди - 0:4. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" дастлабки ўйинда сафарда бўлишига қарамай йирик ғалабани тантана қилди. Бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 31 май куни Муборак шаҳрида бўлиб ўтади. 


Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
Дастлабки ўйинлар. 21 май (якшанба)
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Машъал» (Муборак) 0:4
Ҳакамлар
: А. Эргашев (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

Голлар: Марадона Сафаров 23, - 0:1. Марадона Сафаров 40, - 0:2. Мўминжон Мелиев 49, - 0:3. Умеджон Шарипов 53 пенальти, - 0:4.

"Ёзёвон-Лочинлари": 17.Баходир Йигиталиев, 4.Улуғбек Олимов, 7.Зохид Исмоилов, 8.Бунёд Абдуманнопов, 10.Абдурахимов Шахбоз, 11.Бекзод Махпиралиев, 16.Мақсуд Ибрагимов (6.Умид Хошимов, 38), 20.Маъмур Қосимов, 22.Жўрабек Якубов, 30.Ёқубжон Эралиев, 70.Сардор Ахмадалиев (28.Ахмаджон Ахмаджонов, )
Захира: 1.Жасур Абдуллаев, 2.Азам Холматов, 17.Жаҳонгир Дадабоев, 19.Ойбек Абдухакимов, 77.Жасур Саидов.

"Машъал": 53.Раҳимжон Давронов, 5.Шоҳжаҳон Қиличев, 6.Сардор Абдураимов (57.Жонибек Мирзоқулов, 46), 16.Марадона Сафаров,  17.Владислав Павленко, 25.Мўминжон Мелиев (37.Сирож Мелиев, ), 28.Аббос Омонов (56.Шокир Юлдашев, ), 31.Игорь Тиманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 63.Умеджон Шарипов, 22.Абдурахимов Шахзод.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 8.Мирзакамол Камолов, 77.Абдуллоҳ Олимов


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика