UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   12 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Ўзбекистон кубоги энди худди Англия кубогидек бўлади Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги энди худди Англия кубогидек бўлади

Ўзбекистон Кубоги беллашувлари янги форматда ўтади. Унда мамлакат Суперлигасининг 12 та ҳамда Про-лиганинг 18 та жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.

Аввалдан белгилаб қўйилгани учун “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларининг мусобақага 1/8 финал босқичидан қўшилиши ўз кучини сақлаб қолди. Бироқ энди улар ўзларининг бўлажак рақиблари ҳақида маълумотга эга бўлмайди.

Шу йилдан эътиборан “Нурафшон-С”, “Ифтихор”, “Шердор” ҳамда “Лабса” клублари катта футболга кириб келмоқда. Кубок беллашувларини айнан шу тўрт клуб бошлаб беради. 1/32 финал босқичида уларга қулайлик яратиш мақсадида бир-бирига нисбатан яқинроқ бўлган “Шердор” ҳамда “Лабса” жамоалари ўзаро ўйнаши, иккинчи жуфтликни эса “Нурафшон-С” ҳамда “Ифтихор” ташкил қилиши белгилаб қўйилди. Бир ўйиндан иборат плей-офф ғолиби иккинчи саралаш босқичига йўл олади.

Кубокнинг янги форматига кўра, ярим финалга қадар барча учрашувлар фақатгина битта учрашувдан иборат бўлади ва унда мезбон жамоа номини қуръа аниқлаб беради. Про-лига клубининг футбол майдони талабга жавоб бермаса, у ўз вилоятидаги асосий майдонда ўйнаш имкониятини қўлга киритиши мумкин.

Иккинчи саралаш босқичида юқоридаги икки жуфтлик ғолиби ҳамда Суперлиганинг 8 та, Про-лиганинг 14 та жамоаси — жами 24 та клуб иштирок этади. Бунда жамоалар ҳеч қандай саватга ажратилмайди. Саватчадан биринчи тортилган жамоа мезбон мақомини қўлга киритса, кейингиси унинг рақибига айланади.
 
Мана шу 12 та жуфтлик ғолиби 1/8 финалга йўлланма олади ҳамда юқоридаги квартетга қўшилади. Қуръа бу босқичда ҳам исталган клубни бир-бирига рақиб қилиши мумкин. ПФЛ ҳамда “Спорт” телеканали ўзаро келишиб, қуръа шаффоф ўтиши учун 1/8 финалдан бошлаб жараённи жонли намойиш этишга ҳаракат қилади.

Бунга қадар Ўзбекистон Кубогида табақаланиш мавжуд бўлиб, жамоалар финалгача дуч келиши мумкин бўлган эҳтимолий рақиблари ҳақида маълумотга эга бўлган. Эндиликда эса ҳеч бир клубда бундай имконият бўлмайди. Ярим финал беллашувларигина уй-сафар тизимида ўтади.

ПФЛ Про-лиганинг ўзгартирилган форматига қуръа ташлаш маросимини 27 март — сешанба куни ўтказади. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финалига ҳам шу куни қуръа ташланади. Шунингдек, биринчи саралаш босқичи беллашувлари қачон ва қаерда ўтишига ойдинлик киритилади.  
 
Янги формат ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган бир қатор клубларга ғолиб бўлиш имкониятини тақдим этиши мумкин. Ўйинларда шиддат бўлиши ва барча клублар Кубок беллашувларига жиддий эътибор қаратиши учун ҳам шу йўлдан юрилди. Қайд этиш керак, Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиққан жамоа Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

Рейтинг: +84   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика