UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Ўзбекистон кубоги-2020. Финалдан олдин матбуот анжумани ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги-2020. Финалдан олдин матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, 20 декабрь, якшанба куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашуви бўлиб ўтади.

Кубок беллашувларининг ҳал қилувчи ўйинида AГМК ва “Пахтакор” ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Финал учрашуви олдидан 19 декабрь санасида эса ўйин олди тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган:


* AГМК футбол клуби расмий машғулоти – соат 12:00 дан 13:00 гача (дастлабки 15 дақиқаси ОAВ учун очиқ)

* AГМК футбол клуби бош мураббийи ва жамоа етакчиларидан бири иштирокида матбуот анжумани – соат 13:30 дан 14:00 гача

* “Пахтакор” футбол клуби бош мураббийи ва жамоа етакчиларидан бири иштирокида матбуот анжумани – соат 14:00 дан 14:30 гача

* “Пахтакор” футбол клуби расмий машғулоти – соат 15:00 дан 16:00 гача (дастлабки 15 дақиқаси ОAВ учун очиқ)


Расмий машғулот жараёнлари ҳамда матбуот анжуманларини бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш истагида бўлган барча турдаги ОAВ вакилларини “Марказий” стадионига таклиф этамиз. Ушбу тадбирларга журналистлар ЎзПФЛ томонидан берилган аккредитация карточкаларини кўрсатган ҳолда киришлари мумкин бўлади.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашуви 20 декабрь куни соат 15:00 да Намангандаги “Марказий” стадионда бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика