UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  0 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  0 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  0 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  3 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  2 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  6 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  4 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  23

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Локомотив” – “Насаф” учрашувига оид Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Локомотив” – “Насаф” учрашувига оид

Теглар :  ЛокомотивНасаф
Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финал учрашувларига ҳам етиб келдик.

“Аждарлар” 2 август чоршанба куни Тошкентда ярим финал дастлабки учрашувида “темирйўлчилар” билан ўзаро куч синашади. Бу жамоалар ўтган йилги финалда ҳам туқнаш келишганини биласиз.

“Насаф” бу билан ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Ўзбекистон кубоги ярим финалида иштирок этади. Жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг мураббийлик фаолиятидаги олтинчи ярим финал бўлади.

2003 йилда жамоа "Навбаҳор" билан ярим финалда куч синашган ва дастлабки финалга чиққан.  2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига (0:1, 1:1) кўра,  “Бунёдкор” кубок финалчисига айланган. 2016 йили ўзингизга маълум, “Насаф” ярим финалда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1), финалга чиққан.

Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида иккинчи марта “Локомотив” билан ҳисоб-китоб қилади. Эсингизда бўлса, 2015 йилги ярим финалда айнан "Насаф" “Локомотив” жамоасини (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

Келинг, 2015 йилги ярим финал учрашувларини эсга оламиз. Ўша йилги ярим финалнинг дастлабки учрашуви Қаршида бўлган. Унда "аждарлар" “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган. Учрашувдаги голларни биринчи бўлимда Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоевлар киритишган. Учрашув 12 август куни бўлиб ўтган.

Жавоб учрашуви 15 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда “темирйўлчилар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Марат Бикмаев бўлган. Ҳар иккала учрашув ҳисобига кўра, “Насаф” финалга йўл олган. Демак, мазкур жамоалар ўз тарихида иккинчи марта ярим финалда тўқнаш келишмоқда.

Қизиқарли фактлардан яна бири шуки, ҳозирги пайтда қаршиликлар шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов 2015 йилги ярим финал учрашувларида “Локомотив” сафида майдонга тушган.

Ҳозирги пайтда “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев эса, “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг ярим финали дастлабки учрашуви, "Локомотив" стадионида 2 август чоршанба куни соат 19:30да бошланади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика