Ўзбекистон–Италия ўйини ҳақида батафсил: таркиблар, учрашувни бошқарадиган ҳакамлар, шарҳловчилардан беллашув ўтказиладиган майдонгача
06 май 2022 20:24
Янгиликлар
Ўзбекистон–Италия ўйини ҳақида батафсил: таркиблар, учрашувни бошқарадиган ҳакамлар, шарҳловчилардан беллашув ўтказиладиган майдонгача
Мазкур баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ўйин шарҳи эса Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳамда россиялик Нобел Арустамянга топширилган.
Ўйинлар “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да ўтказилади.
Ўзбекистон футбол ассоциациясида ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон футболи афсоналарига қарши майдонга тушадиган Италия футбол афсоналари жамоаси таркиби эълон қилинди.
Дарвозабон: Кристиан Аббьяти
Ҳимоячилар: Лука Антонини, Дарио Шимич, Кристиан Дзаккардо, Кристиан Зенони, Сезария Эдуардо, Насименто Сантос Алдаир, Венсан Кандела
Ярим ҳимоячилар: Луиджи ди Бьяджо, Карбоне Анжело, Марек Янкуловский, Сержио Клаудио Дос Сантос, Людовик Жюли, Робсон Толедо Мачадо
Ҳужумчилар: Алберто Жилардиньо, Даниеле Массаро, Винченцо Яквинта
Ўзбекистон футбол афсоналари жамоаси таркиби
Дарвозабонлар: Павел Бугало, Игнатий Нестеров
Ҳимоячилар: Бахтиёр Ашурматов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шораҳмедов, Асқар Жадигеров, Ислом Иномов, Асрор Алиқулов
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Элдор Магдеев
Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Бекзод Маматқулов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Носир Отақўзиев, Анвар Солиев, Неъматилло Қутибоев.
Бош мураббий: Биродар Абдураимов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар