UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди Янгиликлар

Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ЖЧ-2026 ҳамда ОК-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги баҳсдан сўнг тартибсизлик келтириб чиқарган фуқаролар қонуний жазо олишди.

"Юз берган ҳолатда стадион ходимлари ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъулларининг ҳар қанча огоҳлантиришларига қарамай, бу шахслар ўз билганларидан қолмадилар.



Футбол майдонида тартибсизликни юзага келтирган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга ҳам қаршилик кўрсатдилар. Шундан сўнг улар дарҳол Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб келинди. Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахс бўлганлиги сабаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига биноан уларнинг ота-онасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди. 

Қолган 3 нафар шахс юзасидан ҳам маъмурий баённома тузилди ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Суд томонидан қоидабузарларнинг 2 нафари Н.А. ва К.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаларига биноан 5 суткадан, М.М.га эса 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди", – дейилади Тошкент шаҳар ИИБ хабарида. 

Маълумот ўрнида, 26 март куни "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Гонконг (3:0) беллашуви ўтказилди. Ушбу учрашувдан сўнг ўнлаб мухлислар майдонга югуриб чиқишди. Эндиликда ЎФА ОФК томонидан ўрнатилган йирик миқдордаги жарималарни тўлаши керак бўлади. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика