Биринчи таймдан сўнг ҳозирча ҳисоб 0:0. Ўйин борасида тўхталадигаy бўлсак, ҳар томонлама устунлик бизнинг футболчиларда бўлди. Бутун тайм давомида Гонконг нари борса бир ёки икки марта кескин ҳужум ташкил қилди. Қолган вазиятларда ҳаммаси бизнинг назоратимизда бўлди.
Футболчиларимиз бемалол ҳисобни очишлари, ҳатто биттадан кўп гол уришлариям мумкин эди. Бироқ доимгидек қулай вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди, қолаверса, Гонконг тўлиғича ҳимояга ётиб олган. Биринчи таймда рақиб ўн киши бўлиб ҳимояланди. Бизникилардан Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Сергеев, Сардор Рашидов, Наврўзбек Алимов, Владимир Козак каби футболчилар тўп киритишлари мумкин эди, аммо омад келмади. Энди иккинчи таймда ҳужумларни янада кучайтиришга тўғри келади.
Х.Холиқов.