UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  6 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  6 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3

Ўзбекистон МТЖ Наманганда Гана Б терма жамоасини мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Наманганда Гана Б терма жамоасини мағлуб этди

Ўзбекистон ва Гана Б терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ГАНА - 2:1
26 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Дайирбек Абдилдаев, Сергей Гришченко, Исмоилхон Толипжонов, Нурзутбек Аскат ўғли (барчаси Қирғизистон).
Назоратчи: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон). 

Голлар: Отабек Шукуров 4, - 1:0. Иссаку Абдул Фатаву 72, - 1:1. Жалолиддин Машарипов 76, - 2:1.

Ўзбекистон: 1.Жавоҳир Илёсов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 4.Фарруҳ Сайфиев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 82), 5.Анзур Исмоилов, 21.Азим Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков (20.Ислом Тўхтахўжаев, 88), 19.Отабек Шукуров, 16.Остон Ўрунов (22.Жавоҳир Сидиқов, 69), 10.Жалолиддин Машарипов (23.Ҳожимат Эркинов, 86), 7.Сардор Рашидов (8.Ойбек Бозоров, 59), 14.Элдор Шомуродов (11.Игорь Сергеев, 84).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 13.Санжар Қодирқулов, 18.Санжар Шоаҳмедов, .

Гана Б: 16.Жозеф Аддо, 2.Йиадом Конадоу, 3.Кристофер Неттей, 6.Муҳаммад Ал Ҳассан, 10.Диавусие Тэйлор (5.Даниэль Африйе Куайе, 63), 11.Моро Салифу, 12.Мичель Отоу (19.Персиус Боа, 82), 13.Рашид Нортей (8.Агйеним Боатенг, 65), 14.Самуэль Аббей Куайе, 17.Кваме Пепраҳ (7.Максвел Аббей Куайе, 86), 18.Иссаку Абдул Фатаву.
Захира: 1.Уильям Эммануэль Эссу, 20.Ричард Аттаҳ, 4.Деннис Нкрумаҳ Корсаҳ, . 

Огоҳлантиришлар: Самуэль Аббей Куайе 56.



ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. 

90+5. Фатавунинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ҳамробеков ўрнига Тўхтахўжаев тушди

86. Ўзгариш. Гана. Кваме Пепраҳ ўрнига Максвел Аббей Куайе

86. Ўзгариш. Ўзбекистон. Машарипов ўрнига Эркинов тушди

84. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев

82. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сайфиев ўрнига Холмуҳаммедов тушди

82. Ўзгариш. Гана. Мичель Отоу ўрнига Персиус Боа

81. Зарба! Моро Салифунинг зарбаси ноаниқ кетди!




77. ЗАРБАА! Чап қанотдан Машариповнинг узатган тўпини Ойбек Бозоров тўхтата олмади

76. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ! 2:1. Рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг бирга бир вазиятда тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди! 


72. ГОЛ! Иссаку Абдул Фатаву жарима тўпидан гол урди, Жавоҳир Илёсов бу вазиятда тўпни кўрмай қолди шекилли - 1:1!  


71. ЗАРБАААААА! Машарипов узатган тўпни Шомуродов дарвозага йўллади, яна дарвозабон ўз ўрнида!

69. Ўзгариш. Ўзбекистон. Остон Ўрунов ўрнига Жавоҳир Сидиқов

67. Хавфли вазият! Машарипов узатган тўпни Ўрунов ўзига тўғрилай олмади

65. Ўзгариш. Гана. Рашид Нортей ўрнига Агйеним Боатенг

63. Ўзгариш. Гана. Диавусие Тэйлор ўрнига Даниэль Африйе Куайе

62. ЗАРБААА! Сайфиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини яна Аддо ушлаб олди! 

61. ЗАРБАААА! Отабек Шукуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини Жозеф Аддо ушлаб олди! 

59. Ўзгариш. Ўзбекистон. Рашидов ўрнига Бозоров тушди

58. УХХХХ! Диавусие Тайлонинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

56. Огоҳлантириш. Гана. Самуэль Аббей Куайе

54. ЗАРБААА! Жалолиддин Машарипов узатган тўпни дарвозабон эгаллаб олди!

52. ЗАРБААААА! Фатавунинг 20 метрлардан йўлланган зарбасини Илёсов қайтарди, тўп тўсинга тегиб қайтди! 

51. Анзур Исмоилов ҳозир Фатавуни йиқитди, меҳмонларда жарима тўпи

49. ЗАРБАААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллади, ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди!


45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБААА! Машариповнинг зарбасидан кейин посбон тўпни қайтарди!

43. Элдор Шомуродовнинг ажойиб зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

42. УХХХ! Ўнг қанотдан Рашидовнинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади!

38. ЗАРБААААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Сайфиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

35. ЗАРБААА! Машариповдан тўпни қабул қилиб олган Шомуродов яқин масофадан зарба берди, дарвозабондан сейв! 

31. ЗАРБААААА! Диавусие Тэйлорнинг жарима майдони ёнидан зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди!

29. УХХХХХ! Рақиб посбони олдинга чиқиб кетди, Сайфиевнинг зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан қайтарди!

27. ЗАРБААА! Ганаликлар ўйиндаги илк аниқ зарбани беришди, Иссаку Абдул Фатавунинг зарбасидан кейин Илёсов тўпни ушлаб олди

23. ЗАРБААА! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

22. Меҳмонларда 30 метрлардан жарима тўпи тепиш имконияти.


16. ЗАРБААААААААААА! Чап қанотдан Йўлдошев узатган тўпни ҳимоячи қайтара олмади, унинг ортида турган Сайфиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди! 

14. Тўлиқ ташаббус Ўзбекистон томонида. Тан олиш керак рақиб ҳимояланишни билмаяпти

10. ЗАРБАА! Рашидов жарима тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон бир амаллаб қайтарди!

9. ЗАРБАААА! Шомуродов билан девор услубида ўйнаган Рашидов зарба берди, тўпни дарвозабон эгаллаб олди 



4. ГООООООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ШУКУРОВ! 1:0. Остон Ўруновнинг тўп узатишидан кейин Отабек Шукуров жарима майдони чизиғи устидан чап оёқда ажойиб гол урди! 




2. Рашидов анча фаол ўйнамоқда

1. УХХХ! Рашидов ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни Шомуродовга узатди, Элдорнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

- Гана давлат мадҳияси янграмоқда

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика