UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисида Янгиликлар

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисида

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эълон қилинди.
Ўтган 2014 йилда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди республикада футболни янада ривожлантириш, моддий-техника базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш, футбол бўйича миллий терма жамоаларни расмий мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уларда иштирокини таъминлаш, ёш ва маҳоратли футболчиларни ва мутахассисларни рағбатлантириш борасида муайян ишларни амалга оширди.

2014 йилда Фонд ҳукумат қарорлари билан белгиланган вазифаларни бажариш, айнан Ўзбекистон футболининг янги инфратузилмасини яратиш, футбол клубларини профессионал асосларга ўтказиш ҳамда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга қаратилган тамойиллар асосида ўз фаолиятини амалга оширишни давом эттирди.

2014 йилда ҳомий ташкилотлардан тушган пул маблағлари 12 584,1 млн сўмни ташкил этди. Шундан тадбиркорлик фаолиятидан 85,2 млн сўм маблағ тушган.

2014 йилда жами харажатлар миқдори 11 470,1 млн сўмни ташкил этди.

Шундан 10 485,2 млн сўм футбол бўйича Миллий, ёшлар, ўсмирлар, аёллар, соҳил бўйи (пляж) – футболи, ампутант-ногиронлар футболи ва мини-футбол бўйича миллий терма жамоаларининг расмий мусобақаларга тайёргарлик кўришлари ва уларда иштирок этишлари ва бошқа харажатларга мақсадли йўналтирди.

Иш юзасидан сафарга чикиш ва маъмурий харажатлар, иш хаки ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси соликларига, банк хизматларига, депозит хисобидаги фойдадан соликларга ҳамда футбол бўйича Ёшлар ва Ўсмирлар терма жамоалари футболчиларига берилган мукофот маблағларидан солиқларга жами 984,9 млн сўм маблағлар тўланиши амалга оширилди.

Фонднинг 2014 йилдаги фаолиятини текшириш “Глория аудит” маъсулияти чекланган жамияти аудиторлик компанияси томонидан амалга оширилган. Бунда Ўзбекистон футболини қўллаб қувватлаш жамоат фондининг 2014 йилдаги фаолияти юзасидан ижобий бахо берилган.

2014 йилда Фонд раҳбар органлари ва Уставига ўзгартиришлар киритилмаган.


Ўзбекистон футболини қўллаб – қувватлаш
жамоат фонди бошқарув органи
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика