

Янги рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 46-ўринда бўлади, бу ҳақда football-rankings.info хабар берди. Терма жамоамизнинг энг яхши натижаси 45-ўрин (2006 йил) бўлган эди.
Ўзбекистон Шотландия (47-ўрин), Парагвай (50), Россия (52), Миср (53), Япония (54), Марокаш (56) ва Камерун (60) каби терма жамоалардан юқорида туради.



