Ўзбекистон - Эрон. Учрашув чипталари эртага сотувга чиқади

Narzulla Saydullayev
2 окт 2016, 12:00
6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши ўйнайди.
Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталарни 3 октябрь кунидан бошлаб учрашув бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" стадионига қарашли кассалардан харид қилиш мумкин. Ўйинга чиқарилган чипталар 3 тоифада бўлиб, 1-тоифа чипталар нархи 25 минг, 2-тоифа чипталар нархи 30 минг ҳамда CIP тоифасидани чипталар нархи 60 минг сўм қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи A гуруҳи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 6 октябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›