

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон делегацияси бугун тунда АҚШга учади.
Делегация таркибида ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ва унинг ёрдамчилари бўлади. Бундан ташқари, медиа, маркетинг, хавфсизлик, транспорт бўйича семинарларда қатнашувчи ходимлар ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими 5 декабрь санасида Вашингтонда жойлашган Жон Кеннеди номидаги ижрочилик санъати мемориал марказида маҳаллий вақт билан 12:00 да, Тошкент вақти билан эса соат 22:00 да старт олади.



