

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бу ўйинда 5:1 ҳисобида зафар қучди. Сўнгги бор терма жамоамиз 2013 йил 18 июнь санасида битта ўйинда 5та гол урганди. Ўшанда Тошкентда Қатарни қабул қилган жамоамиз 5:1 ҳисобида ғалабага эришган эди. Қизиғи ўша учрашувда ҳам худди кечагидек австралиялик Питер Грин бошчилигидаги ҳакамлар ишлашганди.
Охирги марта 2008 йил сафарда бир ўйинда 5та гол ургандик. Сингапур меҳмони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси рақибни 7:3 ҳисобида таслим қилиб қайтганди.



