Ўзбекистон 2 июнь куни Тошкентда Қирғизистон билан ўйнайди
13 май 2016 11:20
Янгиликлар


Ўзбекистон 2 июнь куни Тошкентда Қирғизистон билан ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўйин 2 июнь куни в Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Қирғизистон 2 июнь куни Ливанга қарши ўйнамоқчи эди, бироқ араблар ўйинни бекор қилишни маъқул кўришган.
Айни пайтда Ўзбекистон ФИФА рейтингида 66-ўринда, Қирғизистон эса 100-ўринни банд этиб турибди.
Бу икки жамоа 6 беш бор тўқнаш келишган. Барча ўйинларда Ўзбекистон ғолиб бўлган, тўплар нисбати - 25:2.
Маълумот учун, Ўзбекистон 7 июнь куни Австрияда Канада миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар