UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  17 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  35

Ўйинга яраша тайёргарлик ёхуд ёшларимиз БААдан биринчи ўрин билан қайтишлари шарт Янгиликлар

Ўйинга яраша тайёргарлик ёхуд ёшларимиз БААдан биринчи ўрин билан қайтишлари шарт

Теглар :  Ўзбекистон
Айни пайтда БААнинг Ал Айн шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бир қатор воқеаларни бошдан ўтказди. Бу жамоа 15 июль куни Осиё чемпионати саралаш баҳсларини бошлайди.

Дастлабки ўйин Ливанга қарши бўлиб ўтади. Барча ўйинлар “Таҳнун Бин Муҳаммад” стадионида ўтказилади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа гуруҳдаги иккинчи ўйинни 17 июлда Непал ва охирги учрашувни 19 июль куни мезбон жамоа БААга қарши ўтказади.

Умуман олганда, келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган (9-27 январь) U-23 Осиё чемпионатига бориш мақсадида жами 40та жамоа кураш олиб боради. Жамоалар тўрттадан 10та гуруҳга бўлинишган. Мусобақа регламентига кўра ҳар бир гуруҳдан биттадан биринчи ўринни эгаллаган жамоа, шунингдек энг яхши кўрсаткичга эга энг яхши бешта жамоа Осиё чемпионатига йўлланма олади.

Қизиғи шундаки, саралаш ўйинларида мусобақа мезбони Хитой ҳам иштирок этади. Мабодо Хитой ёшлари саралашда биринчи ё иккинчи ўринни қўлга киритса, унда олтинчи жамоа сафга қўшилади. Нима бўлган тақдирда ҳам келаси йил 16та жамоа Осиё чемпионатида қатнашади.



САРАЛАШ ЎЙИНЛАРИ
17 март куни ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, 40та жамоа тўрттадан ўнта гуруҳга бўлиб чиқилди.

Саралаш учрашувлари қуйидаги давлатларда ўтказилади:
Қирғизистон, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Фаластин, Мяньмар, КХДР, Таиланд, Вьетнам ва Камбоджа. "D" гуруҳида жой олган Ўзбекистон ўз ўйинларини БААда ўтказади.

САРАЛАШ ГУРУҲЛАРИ
Қуйида ёшлар ўртасидаги осиё чемпионатининг барча саралаш гуруҳларини келтириб ўтамиз:
"А" гуруҳи - Эрон, Уммон, Қирғизистон, Шри-Ланка
"В" гуруҳи - Ироқ, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Афғонистон
"С" гуруҳи - Қатар, Сурия, Ҳиндистон, Туркманистон
"D" гуруҳи - БАА, Ўзбекистон, Ливан, Непал
"E" гуруҳи - Иордания, Тожикистон, Фаластин, Бангладеш
"F" гуруҳи - Австралия, Мяньмар, Сингапур, Бруней
"G" гуруҳи - КХДР, Лаос, Хитой Тайпейи, Гонконг
"H" гуруҳи - Таиланд, Индонезия, Малайзия, Мўғулистон
"I" гуруҳи - Жанубий Корея, Вьетнам, Шарқий Тимор, Макау
"J" гуруҳи - Япония, Хитой, Камбоджа, Филиппин

БОШ МУРАББИЙ ЎЗГАРИШИ
Аслида бу жамоани Жасур Абдураимов бошқараётганди. Бироқ Абдураимов "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинлангач, ЎФФ мазкур жамоани Равшан Ҳайдаровга топширди. Шундан бери ёшларимиз янги мураббий қўл остида саралаш ўйинларига ҳозирлик кўришди. Равшан Ҳайдаров бошчилигида ёшлар терма жамоамиз саралашгача олтита ўйин ўтказди.

ТАЙЁРГАРЛИК
Ўзбекистон U-22 терма жамоасини Равшан Ҳайдаров қабул қилиб олганидан сўнг илк ўйин Олмалиқ шаҳрида Россия ёшлар термасига қарши кечди. 27 май куни бўлиб ўтган баҳсда ёшларимиз 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Биздан Сардор Азимов, Бобир Абдухолиқов ҳамда Забихилло Ўринбоев гол муаллифи бўлишди.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви 13 июнь куни Хитойда Хитой ёшларига қарши ташкил этилди ва бунда ҳам ёшларимиз мағлуб бўлишди. Ҳисоб 2:3. Биздан Забихилло Ўринбоев рақиб дарвозасини икки бор ишғол этди. Лекин бу ўйинга бош мураббий Равшан Ҳайдаров бора олмади. Чунки бу пайтда Ҳайдаров миллий терма жамоа билан Эрон сафарида эди.

Июлнинг биринчи ўн кунлигида ёшлар Қатарда бўлиб ўтган "U-22 Three Nations Tournament" мусобақасида иштирок этиб қайтишди. Бу турнирда аслида тўртта жамоа қатнашиши керак эди, аммо баъзи сабабларга кўра Иордания келмагани учун Ўзбекистон Қатар ва Қирғизистонга қарши иккитадан ўйин ўтказиб қайтди.

Натижалар қуйидагича бўлди:
1 июль. Ўзбекистон U-22 - Қирғизистон U-22 - 1:0. Гол: Забихилло Ўринбоев
2 июль. Ўзбекистон U-22 - Қатар U-22 - 1:0. Гол: Андрей Сидоров
5 июль. Ўзбекистон U-22 - Қирғизистон U-22 - 2:0. Голлар: Бобир Абдухолиқов (2та)
6 июль. Ўзбекистон U-22 - Қатар U-22 - 1:1. Гол: Бобир Абдухолиқов

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон ёшлари Қатардаги тўртта ўйиндан учтасида зафар қучиб, бир бор дуранг ўйнашди.



ТЕРМА ЖАМОА ТАРКИБИ
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров саралаш ўйинларига 22 футболчи билан йўл олди. Қатардаги турнирга ҳам 22 футболчи борганди, аммо Осиё чемпионати саралаш босқичига кетиш олдидан Ҳайдаров таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди.

Яъни, Қатарга бориб келганлардан Сарвар Каримов, Хушнудбек Авилов, Ойбек Рустамов, Миржамол Қосимов ва Сардор Азимов Тошкентда қолишди. Улар ўрнига Умид Ҳамроев, Акром Комилов, Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробек ва Нурилло Тўхтасинов БААга йўл олишди.

Умумий таркиб қуйидагича:

Умиджон Ҳамроев (“Насаф”)
Азизжон Ғаниев (“Насаф”)
Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”)
Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)
Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)
Бобир Абдуҳолиқов (“Насаф”)
Ботирали Эргашев (“Пахтакор”).
Аббос Отаҳонов (“Пахтакор”)
Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)
Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)
Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”)
Дилшод Ҳамраев (“Бунёдкор”)
Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”)
Акром Комилов (“Бунёдкор”)
Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”)
Исломжон Қобилов (“Металлург”)
Достонбек Турсунов (“Металлург”)
Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”)
Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)
Абдужамол Исроилов (“Динамо”)
Беҳзод Ғанижонов (“Қизилқум”)

ЎЙИНЛАР ТАҚВИМИ
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси ўз иштирокини  15 июль куни Ливанга қарши баҳс билан бошлайди. Қуйида "D" гуруҳидаги барча ўйинларни келтириб ўтамиз:

15 июль, шанба
19:25. БАА - Непал
22:15. Ўзбекистон - Ливан

17 июль, душанба
19:25. Непал - Ўзбекистон
22:15. Ливан - БАА

19 июль, чоршанба
19:25. БАА - Ўзбекистон
22:15. Ливан - Непал

Изоҳ: Ўйинлар вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

БИЗ НИМА УЧУН БИРИНЧИ ЎРИННИ ОЛИШИМИЗ КЕРАК?
Мазкур саралаш босқичидан иккинчи ўринни олиб ҳам Осиё чемпионатига борса бўлади. Лекин бунда вазифа ўхшамай қолиши ҳам мумкин. Негаки иккинчи ўринни олган бешта ёки олтита жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади, қолаверса бунда тўплар нисбати, ўзаро ўйинлар каби ғалвалар бошланиб кетади.

Бундан ташқари, БААга йўл олган таркибга қарайдиган бўлсак, жамоада яхши футболчилар жамланган. Яхши мураббий қўлида яхши футболчилар ўйнаганидан кейин яхши натижаларни кутсак бўлади. Осиё чемпионати бизга нима беради? Бу ҳам кўпчиликни қизиқтирадиган саволлардан бири. Агар келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига борсак, бу мусобақа бизга (шунингдек, бошқа жамоаларга ҳам) жаҳон чемпионати ёки Олимпиада ўйинлари учун йўлланма бермайди. 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ОФК томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва 2020 йилда бўладиган Осиё чемпионати Олимпиада ўйинларига йўлланма вазифасини ўтаб беради. Ҳозирги шароитда эса биз учун БААдан фақат биринчи ўрин билан қайтиш ниҳоятда муҳим, чунки бу футболчилар миллий терма жамоанинг келажакдаги юлдузлари ҳисобланади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика