UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  1 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  4 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  8 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  16 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23

Охирги икки ўйинда ютқазган “Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш юз берди Янгиликлар

Охирги икки ўйинда ютқазган “Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Теглар :  Навбаҳор
16 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Олимжон Ботирович Исаев, Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишни Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов олиб бориб, сўзни Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаровга берди. Хайрулла Ҳайитбаевич ўз сўзида Наманган аҳли футболга ўзгача меҳр қўйганлиги, “Навбаҳор” халқ жамоаси эканлиги, жамоада ғалабага бўлган руҳ кучли бўлиши, футболчилар аҳил бўлишлари ва бир мақсад йўлида бирлашишлари, жорий мавсумда жамоанинг олдига улкан мақсадлар қўйилганлиги, “Навбаҳор” Юртбошимиз ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганлиги, “Марказий” ўйингоҳнинг томошабинлар сиғимини кенгайтириш ёки Наманганда яна бир янги стадион барпо этиш режаси борлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Хайрулла Бозаров маҳаллий футболчилар – жамоа сардори Дилшод Жабборов, шунингдек, дарвозабон Ботирали Эргашев, ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов, ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровлардан янада иштиёқ билан ўйнаш лозимлиги, ўз устиларида кўпроқ ишлашлари, назарий ва амалий машғулотларни кучайтириш кераклиги, асосийси, халқнинг назаридан қолмасликни уқтирди.

Шунингдек, Хайрулла Ҳайитбаевич “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга ҳам жамоанинг олдига юксак мақсадлар қўйилганлиги ва унга бу борада ишонч билдирилганлиги, бундан буён ўз ишига янада масъулият билан ёндошиши лозимлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача “Навбаҳор” директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Мелиевич Бобоев тайинланди. Хайрулла Бозаров “Бунёдкор” жамоасини 5 марта чемпион бўлишида Бахтиёр Бобоевнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, “Навбаҳор”нинг ҳам бу йил чемпион бўлишида унга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Бахтиёр Мелиевич сўзга чиқиб, Хайрулла Бозаровга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, жамоанинг олдига қўйилган вазифани бажариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини таъкидлади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика