UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм Янгиликлар

Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм

Рўйхатда наркотик билан қўлга тушган ва собиқ клубини 150 минг еврога "чув тушириб кетган" ўйинчи бор.

Тез орада Суперлиганинг 2024 йилги мавсум биринчи давраси якунланади. Бу эса тез орада ёзги трансфер ойнаси очилишини англатади. Жамоалар доимгидек таркибларини кучайтиришга ҳаракат қилишади. Аммо, амалда кўрганимиздек, клубларимизнинг трансферлари кўпроқ омадсиз чиқади.

Бугун сизларга ёки мавсум старти олдидан, ёки ёзги паузада, умуман олганда ўтган йили Суперлига клубларига ўтган ўйинчилар ҳақида гапириб берамиз. Шуни қайд этиш муҳимки, ушбу матнда ўтган йили бошқа лигалардан чемпионатимизга келган легионерлар кўрсатилади.


"Турон": Кумбурович, Божович, Стоилкович, Чичинадзе, Бегларишвили

Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсизларидан бири "Турон" бўлди. Хусусий клуб Суперлигада ўз ўрнини эгалламоқчи эди, аммо самарасиз менежмент ва муваффақиятсиз селекцион иш барча ҳаракатларни йўққа чиқарди. Илк даврадан сўнг клубнинг мавжудлигини йўқотиш ва мавсум давомида ҳатто чемпионатдан олишини ҳақида гап-сўзлар тарқалди. "Турон" барибир мавсумни охиригача етказиб қўйди, аммо йил бошида жамоага келган инсонларсиз.

23 ёшли ҳимоячи Никола Кумбурович "Турон"га Черногориянинг "Искра" клубидан келди. У яйпанликлар сафида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушди. "Турон" таркибида Кумбурович билан Суперлигадаги 10та учрашувда 15та тўп ўтказиб юборди. Николанинг ўзи ёмон кўринмади, аммо бутун жамоа муваффақиятсиз ўйнади. Кумбурович 2023 йилнинг ёзидан бошлаб МФЛ (Россиянинг иккинчи дивизиони)нинг "Черноморец" жамоасида ўйнамоқда.

У ерда "Турон"нинг яна бир собиқ ҳимоячиси - грузин Анри Чичинадзе ҳам ўйнайди. Шу билан бирга, у Николадан кўра кўпроқ хатоларга йўл қўйди. "Черноморец" Россиянинг куч жиҳатидан учинчи дивизионига тушиб кетишга бир қадам қолган бўлса ҳам, МФЛдан ақл бовар қилмас тарзда тушиб кетмади.

Закария Бегларишвилига катта умидлар боғланганди. Эстония паспортига ҳам эга бўлган тажрибали грузиялик ярим ҳимоячи Transfermarkt маълумотига кўра "Турон" таркибидаги энг қиммат ўйинчилардан бири эди, у 375 минг еврога баҳоланган. У ўз фаолияти давомида Эстонияда 324та ўйинда майдонга тушиб, 142та гол ва 124та голли узатма қайд этган. Аммо, Бегларишвили умидларни оқламади: у тез-тез ўйиндан тушиб қолди ва умуман олганда жамоага киришиб кета олмади дейиш мумкин. У "Турон" сафида барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, атиги битта гол уришга эришди. Закария 2023 йилнинг ёзида Эстонияга қайтди ва маҳаллий чемпионатни ишғол қилишда давом этмоқда. У "Нарву-Транс" сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, "гол+пас" тизимида 3+5 қайд этди.

"Турон"дан сўнг сербиялик икки ўйинчи, аниқроғи Милан Божович ва Душан Стоилкович Сербия чемпионатидаги "Напредак" клубига кетишди. Уларнинг иккиси яйпанликлар сафида 19та ўйинда атиги учта тўп киритишди. Божович ўз ватанида паст самарадорликни сақлади: "Напредак" сафида 24та ўйинда учта тўп. Стоилкович эса бироз қўшди – унинг ҳисобида 17та ўйинда 1+4 бор.


"Қизилқум": Гургенов, Мбаома, Симоновски

Туркманистонлик 26 ёшли ҳимоячи Бахтиёр Гургенов "Қизилқум"га "Копетдоғ"дан ўтди. У Навоий клуби таркибида атиги учта ўйинда ҳаракат қилди ва ватанига қайтди. У ҳозирда "Аҳал" сафида ўйнамоқда.

"Қизилқум" ҳужумчи Виктор Мбаомани Жазоирдаги "МК Алжир" шарафини ҳимоя қилаётганда топди. У Суперлигадаги 9та ўйинда атиги битта тўп киритди. Мбаома "Қизилқум"га келганидан ярим йил ўтиб Руанда чемпионатидаги АПРга кетди. Қизиқарлиси, Мбаома "Қизилқум"га қадар ўртоқлик ўйинлари доирасида Нигерия терма жамоаси сафида иккита ўйин ўтказган. У ҳозирда ўз мамлакати миллий жамоасига чақирилишни ўйламаётган бўлса керак.

Аммо, "Қизилқум"нинг ўтган мавсумдаги "қизиқарли" легионери македониялик Марко Симоновски. Симоновски навоийликлар сафида саккиз ўйинда бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади ва олти ой ўтиб клубдан кетди. Марко шундан сўнг "Қизилқум"нинг унга белгиланган пулни тўламаганини эслади ва уни судга берди.

Шундай омадли бўлганки, клуб унга 2024 йилнинг сўнггига қадар пул тўлаши керак бўлган, сабаби, у билан шартнома бир ярим йилга имзоланган. Маълумотларимизга кўра, Симоновски якунда "Қизилқум" билан 150 минг доллар атрофидаги пулга судлашган. Навоий клубига трансфер таъқиқи қўйилди, сабаби Марко бу пулларни ҳозирча олмаган.


"Металлург": Обрадович, Стаменкович

Ўтган мавсум стартидан олдин "Металлург" таркибини кучайтириш учун собиқ Югославиядан икки вакил чақирилди – 31 ёшли Марко Обрадович ва 24 ёшли серб Филип Стаменкович.

Обрадович "Металлург"га келишига қадар Ўзбекистонда ўйнашга улгурган: у 2021 йилги мавсум 19та ўйинда 13та гол урган ҳолда "Нефтчи"га Про лигадан Суперлигага кўтарилишга ёрдам берган. Обрадовичнинг Ўзбекистонга иккинчи бор "келиши" унчалик муваффақиятли чиқмади – "Металлург" сафидаги 13та ўйинда гол йўқ ва атиги битта ассист. Марко ҳозирда ўз ватанида, "Нови Пазар" (25та ўйин, 6та гол) жамоасида тўп тепмоқда.

Стаменкович "Металлург"га Россиядан келган: у 2021 йилнинг ёзидан 2023 йилнинг январига қадар МФЛдаги "Велес" клубида (30та ўйин, 1та гол) ҳаракат қилган. Сербиялик ҳимоячи атиги бешта ўйинда тўп тепган ҳолда Бекободда ўз ўрнига эга бўлолмади. Стаменкович "Металлург"дан кетганидан сўнг ярим йил клубсиз юрди. У 2024 йилнинг старти олдидан Қарағанданинг "Шахтёр" клуби билан шартнома имзолади. Стаменкович жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушди, у янги жамоасининг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади.


"Сурхон": Гасанов, Бобомуродов

Ўтган йилги "Сурхон"да қизиқарли "тўда" йиғилганди. Муваффақиятли трансферлар ҳам бўлган: Потапов мавсумнинг энг яхши дарвозабони бўлди, Сокол мудофаа чизиғининг муҳим ўйинчиси бўлди, Нимели эса "гол+пас" тизими бўйича Суперлигада энг яхши бўлди. Аммо, муваффақиятсиз трансферлар ҳам йўқ эмасди.

Ҳимоячи Шамиль Гасанов "Сурхон"га ўтгунига қадар Россияда РПЛ ва МФЛ клубларида кўп ўйнаган. Аммо, у Ўзбекистонга жароҳат билан келди ва узоқ вақт тикланди. Гасанов "Сурхон" таркибида жами барча мусобақаларда тўртта ўйинда ҳаракат қилди. Шамилнинг клубдан кетиши эса можароли бўлди.

Гасановни 2023 йилнинг июнида Москвада наркотиклар билан қўлга олишди. У шундан сўнг Ўзбекистонга қайтишга улгурди, аммо "Сурхон" сафида ортиқ ўйнамади. У бир ярим ойдан сўнг клубни тарк этди. Гасанов ҳозирда ўзи учун жонажон бўлган Доғистоннинг "Легион" клубида тўп тепмоқда. Жамоа Россиянинг Иккинчи лигасидаги Б Дивизионда (мамлакатда куч жиҳатидан тўртинчи лига) ҳаракат қилади.

Термиз клубининг яна бир "топилмаси" – Нодирбек Бобомуродов. Ўзбекистонда туғилган ўйинчи футболдаги йўлини Англия майдонларида бошлаган. Бобомуродовнинг энг юқори натижаси – Англия Миллий лигасидаги (Жануб ҳудуди) "Хангерфорд" ва "Уортинг" клубларида ўйнаш. Бу ярим профессионал деб таърифланадиган Англиянинг куч жиҳатидан олтинчи дивизиони. Нодирбек "Сурхон" сафида тўртта ўйинда ҳаракат қилди ва самарали ҳаракат қайд этмади. Бобомуродов ҳозирда "Литтлхэмптон" деб номланадиган Англиянинг ҳаваскор клубида ўйнамоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика