UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  3 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  208 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Отабек Шукуров бугунги машғулотда ОАВ вакилларига интервью берди.

- Кеча расман янги жамоага, аниқроғи Саудиянинг "Ал-Фейҳа" клуби аъзосига айландингиз. Янги клубингиз ва Туркиядаги икки йиллик фаолиятингиз ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Терма жамоага келиб қўшилдик. Тўғри, клубимни ўзгартирдим. Барчаси ортда қолди. "Кайсериспор"да бироз муаммоларга дуч келдик. Бош мураббий ва менежерлар билан ишлаш бироз қийин кечди. Шу жиҳатлар сабабли клубимни ўзгартиришга қарор қилдим. Сўнгги вақтда эса, ўйин амалиётисиз ҳам қолиб кетаётгандим. Яратганга шукр, барчаси ортда қолди. Янги жамоамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, терма жамоамизга Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишда ёрдам бериш мақсадидаман. Кеча машғулотларни бошладик. Эртадан кейин бизни дастлабки учрашув кутиб турибди.

- Тайёргарлик жараёнлари ҳақида қандай кечмоқда?

- Йиғинни кеча бошладик. Ўйинга кам вақт қолди. Терма жамоамизнинг ўзаги 3-4 йилдан бери шаклланиб келмоқда. Муҳими, яхши ички муҳит бўлиши. Шу орқали Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин.

- Мавсум оралиғидаги бу учрашувлар футболчиларга қандай таъсир ўтказиши мумкин? Зич тақвимнинг таъсири қандай?

- Футболчилар бутун фаолияти давомида бундай тақвимда ўйнаб келади. Бу муаммо туғдирмайди деб ўйлайман. Яқин бир йилда барча футболчилар ўз ҳолатини назорат қилиб туриши керак бўлади. Мураббийлар штаби ҳам бундай бизга кўмаклашмоқда. Бундай синовларни енгиб ўтсак, мундиалга йўл олишимиз мумкин.

- Терма жамоамиз учун энг муҳим палла яқинлашмоқда. Жамоамиз бунга руҳан тайёрми?

- Ҳамма тайёр деб ўйлайман. Биз бунга тўрт йил давомида тайёргарлик кўрдик. Шахсан ўзим ҳам, футболчи сифатида иккита саралаш босқичларида иштирок этганман ва Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганман. Бош мураббийимиз ҳам бугун шу ҳақда айтиб ўтди. Бу босқичда катта босимга эътибор бермаслик кераклигини, ҳар доим қилиб келган ишимизни бажаришимиз кераклигини таъкидлади. Ҳеч қандай босимсиз, бор ўйинимизни намойиш эта олсак бўлгани. Потенциалимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли.

- Бунга қадар иккита мундиал саралашида иштирок этгансиз. ЖЧ-2026 саралаши сиз учун аввалги саралаш босқичларидан нимаси билан фарқ қилади? Балки имкониятлар, таркиб ёки шароитларда фарқ бордир?

- Бу саволга жавобни ўзингиз ҳам яхши билсангиз керак. Бу сафар, бир мураббий билан узоқ вақтдан буён тайёргарлик кўриб келмоқдамиз. Деярли 4 йилдан буён Катанец билан ишлаб келмоқдамиз. Ўзак ўзгармади. Мақсад ҳам олдиндан бир эди, Жаҳон чемпионатига чиқиш. Шу сабаб, бир аҳил жамоа йиғдик. Таркибимизда яққол ажралиб турадиган футболчи йўқ. Барча футболчилар бирдек муҳим. Бу бизнинг устунлигимиз деб ўйлайман.

- Сиз КХДРга қарши уч маротаба ва Қирғизистонга қарши икки маротаба ўйнагансиз. Ҳозир икки терма жамоа қанчалик ўзгарган бўлиши мумкин? Бўлажак рақибларимиз ҳақидаги тасаввурингиз қандай?

- Ҳозирги кунда футбол ҳар куни ўзгармоқда. Футболчи сифатида ҳам кеча қилган ишингизни, бугун бажара олмай қолишингиз мумкин. Энг асосийси, ўйин куни қанчалик тайёр бўлишингиз муҳим. Бу энг катта омил. Бу учрашувларнинг барчаси тарихга айланди. Биз энди янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Барча мухлисларимиздан бизни дуо қилишларини сўраймиз. Сизлар, яъни ОАВ вакилларидан ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларингизни илтимос қилган бўлардим. 


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика