UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  37 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  11 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  6 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  73 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  15 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Бухоро"га қарши бу жамоанинг охирги ўйинларини кўриб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан узун тўп тўзатишлар билан ўйнашини билардик. Қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда эҳтиёт бўлишимиз кераклигини йигитларга уқтиргандик. Ва тезкор гол уриш кераклигини айтгандик. Жамоамиз ҳаракат қилди, аммо "Бухоро" дарвозабони бир неча бор голдан қутқарди.

- Бугун "Машъал"га айнан нима етишмади?

- Шижоат, ўйинга чанқоқлик етишмади. Ҳаракат қилдик, кўп вазиятлар бўлди, лекин барибир шижоатни кўрмадим. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан кейин футболчиларимиз энди осон ютамиз деб ўйлашди чоғи.

- "Машъал" хавфли зонада боряпти, шундай паллада футболчиларга шижоат етишмаслиги ғалати эмасми?

- Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз ва "Бухоро" билан қандай баҳс кечишини ҳам билардик. Лекин рақиб жамоа ўз жарима майдончаси яқинида "автобус" қўйгач гол уриш қийин бўлди. Тезкор тўп киритганимиз ҳам футболчилар руҳиятига таъсир қилди. Аммо тўп назорати кўпроқ биз томонда бўлди.

- "Машъал" гол ўтказиш бўйича "Шўртан"дан кейин иккинчи ўринда боряпти. Ҳимояда қандай кемтикларни кўряпсиз?

- Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик. Ҳар ҳолда охирги учрашувларда кўп гол қўйиб юбормаяпмиз.

- Сардор Абдураимов майдонни тарк этаётганида унда норозилик кайфияти сезилди.

- Менимча, гол ура олмагани унинг жаҳлини чиқарди. Бу табиий ҳолат, чунки ютишни хоҳлагандик. Лекин Сардор билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
01 окт 01:10:38
Nodirbek Axmedov
Оташ, шогирдларинг осонликча ютамиз деб уйлашди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика