UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56ЦСКА тасдиқлади  0 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  1 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  42 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10

Отабек Нарзуллаев: "Ғалабадан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин олиш янада ёқимли бўлди" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Ғалабадан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин олиш янада ёқимли бўлди"

Олий лига 10-турида "Шўртан" ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб этганди.

Ғузорликларнинг икки вакили Умар Эшмуродов ва Отабек Нарзуллаев ушбу тур рамзий терма жамоадан ўрин олишганди. Биз Отабек Нарзуллаевдан бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

- Отабек championat.asia талқинига кўра сиз ва жамоадошингиз Умар Эшмуродов 10-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олдингиз. Буни қандай қарши олдингиз?

- Албатта хурсанд бўлдим. Ҳар бир футболчи рамзий жамоага тушишни хоҳлайди.

- Матбуотни кузатиб борасизми?
- Бўлмасамчи, ҳозирги вақтда интернет футбол сайтларини тезкорлик билан ривожланиши кишини қувонтиради. Кунлик тезкор футбол янгиликларини мунтазам кузатаман. Айниқса, олий лигамиз ҳақидаги турли маълумотлар биз футболчиларга манзур бўлаяпти.

- Рамзий жамоага тушиш қанчалик ёқимли?
- Оммани эътиборига тушиш ёқимли, сайт ижодкорлари ушбу рукнни ташкил қилганига ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Рости айтсам рамзий жамоа сафида жой олишимни кутмагандим. Ғалабадан сўнг ушбу хабарни эшитиб  яна ҳам хурсанд бўлдим.

Фаҳриддин Чориев суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика