UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  35 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  84 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  14 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0

Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз” Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”

“Андижон” клубининг ёзги трансферларидан бири – бу “Пахтакор”дан таклиф қилинган иқтидорли ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев ҳисобланади.

Отабек Жўрақўзиев куни кеча клуб матбуот хизматига интервю берди.

- Отабек, “Андижон“нинг янги аъзоси сифатида ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Ассалому алайкум! Жамоага қўшилганимдан хурсандман. Ўзимни жуда аъло равишда ҳис қилмоқдаман.

- Машғулотларда ва жамоанинг ичида кўрдикки, сиз худди олдиндан “Андижон“да ўйнаётгандек, эски футболчилардек тасаввур уйғотяпсиз. Мослашиб кетиш ортиқча муаммо туғдирмади, назаримда, шундай эмасми?

- Мослашиш қийин бўлмаяпти. Чунки жамоадаги айрим футболчилар билан бирга ҳаракат қилганмиз, айримлари билан олимпия термасида бирга ўйнаганмиз. Шу боис мослашиш қийин кечмаяпти.

- Аслида “Пахтакор“дан кетишингиз ва “Андижон“га ўтишингиз нима билан боғлиқ?

- Қисқа қилиб айтганда, ўйин амалиёти.

- Жамоа мухлисларига қандай айтар сўзингиз бор?

- “Андижон” мухлислари марказий Осиёда енг зўрларидан деб биламан. Бундай мухлис тўла майдонда ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Уй учрашувларини интиқлик билан кутмоқдаман.

- Максим Шацких ҳам кучли ҳужумчи бўлган ва энди сиз унинг қўл остида ўйнайсиз. Сиз ҳам ҳужумчисиз ва бу ҳол Шатских бошчилигида янада “очилишингиз“га хизмат қилади, деб ўйлайсизми?

- Албатта, Максим Шацких қўл остида “Пахтакор”да ҳам ўйнаганман. Кўп нарсаларни ўргатганлар. Ҳозир ҳам ўрганяпман ва яна ўрганишда давом этаман.

- Шацкихнинг ўйинларини эслай оласизми? Масалан, қайси ўйинлари ёки голларини?!

- Биз у пайтда ёш бўлганмиз. Лекин телефон орқали кўрганман. Миллий термада энг яхши тўпурарлардан бири бўлган. Голларига келсак, энг машҳур голларидан бири “Реал” Мадридга урган голларини кўрганман.

- “Андижон“ сафида дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушдингиз, қандай таассурот қолдирди?

- Биринчи учрашувни ўтказдик, яхши ўйин бўлиб ўтди, деб айта оламан. Ҳозир жисмоний юкламалар билан ҳаракат қиляпмиз, камчилик ҳам бўлди. Лекин уни устида ишлаб, мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика