UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  0 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  8 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми? Янгиликлар

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми?

Бугун ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тез орада "Спартак"ни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Гўёки, Москва клуби бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг янги спорт директори Дмитрий Поповдан Ўруновни ижарага бериб юборишни сўраган. Остонга фақат РПЛ мусобақа жадвалининг 2-қисмидаги жамоалар ва 2-дивизион вакиллари томонидан қизиқиш борлиги айтилган. Ижара варианти амалга ошмаса, "Спартак-2"да ўйин амалиётига эга бўлиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирилган.

Россиялик таниқли инсайдер Иван Карпов эса бу хабарлар фейклигини асослаб берди. У шундай ёзади:

"Олдин ҳам айтганман, яна бир бор таъкидламоқчиман, Ўруновга ЦСКА кўпроқ пул таклиф қилган. "Рубин" ҳам ўзбекистонлик футболчи учун даъвогарлик қилган (буни қозонликлар спорт директори Яровинский тан олган эди). Умуман олганда, ушбу футболчига талаб ҳар доим бўлган, ҳозир ҳам бор.

Шундан кейин ҳам 19 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини РПЛнинг 2-тўлқин жамоалари ёки 2-дивизион клубларида давом эттириши ҳақида ёзиш кулгили. Ўруновнинг "Спартак"даги муваффақиятсиз стартига қармай, Россия футбол бозорида ҳамон талабгир ҳисобланади".

"Championat.asia" манбасининг таъкидлашича, Остоннинг Москвани тарк этиши ҳақидаги барча хабарлар асоссиз, унинг клубдаги келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика