Остон Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олди
06 сен 2022 14:17
Янгиликлар
Остон Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олди
"Урал" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди, деб хабар бермоқда Екатеринбург клуби матбуот хизмати.
19-28 сентябрь кунлари терма жамоа йиғин ўтказиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетади.
23-куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Камерун, 27-куни эса Коста-Рика билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Маълумот учун, "Урал" 2 сентябрь куни ўзбекистонлик 21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаганини маълум қилганди. Екатеринбург клуби ва Ўрунов ўртасидаги келишув 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар