UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  6 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  24 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим" Янгиликлар

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби футболчиси Остон Ўрунов жароҳати қайталанишига нима сабаб бўлгани, "Бешиктош" томонидан қизиқиш ва Эрон Про лигаси жорий мавсуми якунлари хусусида фикрларини билдирди.

"Тикланишим унчалик яхши кечмади. Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим. Жамоа билан икки кун машғулот қилдим, аммо учинчи куни ўйинда жароҳатландим. Жисмоний тайёргарлигим яхши бўлмагани ўтган мавсумда асосий муаммомга айланди. Такрор-такрор жароҳатланишимнинг сабаби ҳам шу эди, мавсум бошланишидан олдин тўлиқ жисмоний шаклга кира олмадим.

"Персеполис"нинг мухлисиман ва бу жамоада қолиш имконияти мени жуда хурсанд қилди. Умид қиламанки, келгуси мавсумда бу йилгидан кўра яхшироқ натижа кўрсатаман. Жамоамиз ҳам яхшироқ ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилади деб умид қиламан.

Журналистлардан "Бешиктош" менга қизиқаётгани ҳақида эшитдим. "Персеполис"дан кетишим ва Туркия Суперлигасида, айниқса, "Бешиктош" каби жамоада бўлишим ҳақидаги гапларни жиддий қабул қилмайман. Бутун эътиборим "Персеполис" билан эришиладиган ютуқларга қаратилган ва ҳозирги пайтда бошқа бирор жамоа ҳақида ўйлашни умуман истамайман. Мақсадим – "Персеполис" билан 2 йиллик шартномам мобайнида муваффақиятга эришиш ва мухлисларни хурсанд қилиш.

Биз, шубҳасиз, ўз заиф томонларимизни чуқур таҳлил қилдик ва янги мавсумгача уларни бартараф этиб, яна ғалабаларга эришамиз ҳамда чемпионликни қўлга киритамиз. Кўпчилик муваффақиятсизликка учрашимизда жамоа бош директорини айблади, аммо ишончим комилки, у (Ризо Дарвиш – таҳр.) мен ҳамкорлик қилган энг яхши бош директорлардан биридир. У ҳам бошқалар сингари жамоамизнинг ҳозирги аҳволидан ташвишда ва уни танқид қилиш мутлақо бефойда, аксинча, бу жамоага зарар келтириши аниқ", – деди Ўрунов.

24 ёшли вингер якунланган масум "Персеполис" либосида 25 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика