Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди
14 ноя 22:09
Янгиликлар
Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди
Айни дамда Ўзбекистон термаси "Al Ain Cup" турнири доирасида Миср миллий жамоасига қарши баҳс олиб бормоқда.
Баҳснинг биринчи бўлими ҳамюртларимизнинг 2:0 ҳисобида ғалабаси билан якунланди ва иккала голни ҳам Остон Ўрунов киритди.
Маълумот учун, Остон Ўрунов термадаги 9 ҳамда 10-голларини урди.

Бунгача у Мальдив, Камерун, Тожикистон, Вьетнам, Эрон, Гонконг, Туркманистон ҳамда Қирғизистон термалари дарвозасини ишғол қилганди. Бу унинг термадаги илк дубли бўлди.
Миср термаси Ўзбекистон билан ўйингача бўлган 8 ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар