Ўсмирлар терма жамоамиз Словакия билан дуранг ўйнади, Грузияга ютқазди
28 авг 2021 12:06
Янгиликлар
Ўсмирлар терма жамоамиз Словакия билан дуранг ўйнади, Грузияга ютқазди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Виктор Банников” халқаро турнирида иккита ўйин ўтказди.
Илк турда Словакия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Сервер Жепаров шогирдлари, кеча Грузияга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учинчи турда вакилларимиз Туркия билан тўқнаш келишади. Бу баҳс 29 август куни бўлиб ўтади.
“Виктор Банников” халқаро хотира турнири
“Б” гуруҳи | 1-тур
Словакия - Ўзбекистон 2:2
Голлар: Заградник 24 пенальти, Шимон 28 - Марко 13 автогол, Абдуманонов 14.
2-тур
Ўзбекистон 3:4 Грузия
Голлар: Муҳаммадали Ўринбоев 45+1, Саба Харчилава 59 (автогол), Муҳаммадали Ўринбоев 71 - Гиорги Паркинашвили 9, Алеко Басиладзе 11, Габриел Сигуа 21, Лаша Гадилиа 90+3.
| № | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | Т-Ф | О |
1. | Туркия | 2 | 2 | 0 | 0 | 5—3 | 6 |
2. | Грузия | 2 | 1 | 0 | 1 | 5—5 | 3 |
3. | Ўзбекистон | 2 | 0 | 1 | 1 | 5—6 | 1 |
4. | Словакия | 2 | 0 | 1 | 1 | 4—5 | 1 |








Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар