Ўсмирлар чемпионатида хоразмликлар ғолиб

Narzulla Saydullayev
25 окт 2014, 11:52
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 2002 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада ўнта жамоа иштирок этди.   

Биринчиликда Хоразм вилоятининг ёш “чарм тўп” усталари Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритишди. Тошкент вилояти футболчилари шоҳсупанинг иккинчи қаторидан жой олишди. Фахрли учинчи ўринга Наманган ва Навоий вилоятлари жамоалари жойлашишди.



Ўз навбатида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда энг яхши футболчилар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.





- Мусобақани ҳар томонлама юқори даражада ўтказишга интилдик, - дейди Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Атажонов. – Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдик. Қувонарлиси шундаки, деярли барча жамоалар сафида кўплаб иқтидорли болалар борлигига амин бўлдик. Ишончим комилки, ушбу биринчилик уларга катта футболга йўл олишида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia