UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2

Осиёдаги малакали мураббийлар Шанхайда йиғилишди Янгиликлар

Осиёдаги малакали мураббийлар Шанхайда йиғилишди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида учинчи марта ОФК элит мураббийлари конференцияси ташкил этилди.

Бунда Осиё клубларида фаолият юритаётган бир қатор малакали мураббийлар иштирок этишди. Масалан, Пауло Соуза ("Тианжин Куанжиан"), Чой Канг Хи ("Чонбук Хюндай"), Бранко Иванкович ("Персеполис"), Уинфрид Шафер ("Истиқлол"), Витор Перейра ("Шанхай СИПГ") ва Ву Жингуи ("Шанхай Шенхуа") шулар жумласидан.

Қолаверса, Австралия ва Япониядан ҳам бир нечта мураббийлар қатнашишди. Хусусан Уэльсни 2016 йилги Европа чемпионати ярим финалига олиб чиққан ва ҳозирда Хитойнинг "Хебей Чайна" клубини бошқараётган Крис Коулмен сўзга чиқиб, Осиё футболи ҳақида бир қатор фикрларини билдирди.

ОФК техник директори Энди Роксбург йиғилишни олиб борар экан шундай деди: "Бундай тадбирлар қанча кўп бўлса шунча яхши. Чунки мураббийларнинг ўзаро фикр алмашиши Осиё футболининг ҳозирги ҳолати ҳақида янада кўпроқ маълумот беради. Биз учинчи маротаба ОФК элит мураббийлари конференциясини ташкил этаётганимиздан хурсандмиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика