UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  0 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  2 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  2 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23

"Осиёда соврин ютадиган пайт келди, Қатарда Катанецнинг салоҳиятига баҳо берамиз" - Мутахассис фикри Янгиликлар

"Осиёда соврин ютадиган пайт келди, Қатарда Катанецнинг салоҳиятига баҳо берамиз" - Мутахассис фикри

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги рақиблари, мусобақадан нима кутилаётгани ҳақида мутахассислар фикр билдиришмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўплаб учрашувларда майдонга тушган собиқ футболчи Бахтиёр Ашурматов ҳам ўз муносабатини билдирди. 

"Ўйлайманки, қуръа Ўзбекистон учун яхши тушди. Ўзбекистон ва Австралия гуруҳдан чиқиш учун асосий фаворит. Аммо Сурия терма жамоаси ҳам яхши кучга эга бўлган терма жамоа. Охирги йилларда ўсишга эришаётган жамоа. Ҳиндистон билан ҳам осон бўлмайди. Шуни айтиш керак, ҳозирги даражамиз Сурия ва Ҳиндистондан баланд. 

Катанецда Осиё кубогига тайёргарлик кўриш учун етарлича вақти бўлди. Олдинда яна фурсат бор. Ўйин услубини, ўзи истаган нарсани футболчиларга сингдира олди. Ўзбекистон бугунги кунга келиб яхши кучга эга жамоага айланди. Осиёда нимадир ютадиган, соврин қўлга киритадиган пайт келди. Чунки неча йилдан бери катталар миқёсида ҳеч нарса ютмаяпмиз. Ёшлар, ўсмирлар терма жамоамиз совринли ўринларни эгаллашяпти. Қатардаги Осиё кубоги биз учун бурилиш нуқтаси бўлиши керак. Катанецга етарлича вақт ва шароит яратиб берилган. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман ва мухлислар қаторида мухлислик қиламан. Осиё кубогида Ўзбекистон юқори даражада ўйин кўрсатиб олдига қўйган мақсадига эриша олади. Чунки халқ терма жамоанинг катта ўйинларини ва ютуқларини соғиниб қолган. 

 Сречко Катанец ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўйиб олди. Шомуродов клубида барқарор ўйин кўрсатмаётган бўлсада, терма жамоамизда етакчи ва алиштириб бўлмас футболчи. Марказий ҳимоямизда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу боис катта умид боғлаганмиз.

 Осиё кубоги Жаҳон чемпионати йўлида қурбон қилинадиган турнир эмас. Ўзбекистон бор кучини шу мусобақага ташлаши шубҳасиз. Бошқа томондан, Катанецни қандай салоҳиятга эга мураббийлигига баҳо бериб оламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика