UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  51 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  51 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Ал-Сабах Умид Аҳмаджоновни Лозаннага таклиф қилди Янгиликлар

Ал-Сабах Умид Аҳмаджоновни Лозаннага таклиф қилди

Хабар бериб ўтганимиздек, Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий олимпия қўмиталари халқаро ассоциацияси президенти Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах бугун пойтахтимизга етиб келди.

Мартабали меҳмон бугун шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳам келди. Ал-Сабахни МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар кутиб олди. Сўнгра томонлар иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мутасаддилар ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, алоқаларини кенгайтириш каби масалаларга тўхталиб ўтишди.

Умид Аҳмаджонов мартабали меҳмонни ташриф билан қутлар экан, уни мамлакатимизда кўриб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Аввало сизни Ўзбекистон заминида кўриб турганимиздан бениҳоя хурсандман. Осиё спорти ривожланишида, тараққий этишида сизнинг ҳиссангиз жуда катта. Буни биз жуда яхши биламиз. Биз ўзбек спортига катта режа ва мақсадлар билан кириб келганмиз. Ана шу режаларни амалга оширишда, қолаверса мамлакат спортида ислоҳотларни олиб боришда ёрдамингизга ва қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз. Ёнингизда елкама-елка туриб, хизмат қилишга ҳам тайёрмиз. Шу жумладан, миллий спортимиз ҳисобланган курашни қўллаб-қувватлаётганингиз учун Сизга алоҳида раҳмат. Уни Осиё ўйинлари дастурига киритилишида сиз ва Ҳайдар Фармоннинг ҳиссаси катта эканлигини жуда яхши биламиз. Шу билан биргаликда, энди курашни келгуси Олимпия ўйинлари дастурига киритилишида ёрдам берсангиз, бу биз учун бир олам бахт бўлар эди. Бундан жудаям хурсанд бўлардик. Бу борада сизнинг кўмагингизга ишонамиз. Ўзбекистонга хуш келибсиз! Билингки, Ўзбекистон сизнинг иккинчи уйингиздир", - деди Умид Аҳмаджонов.


Ўз навбатида Шайҳ Аҳмад Ал-Сабах учрашув давомида ўзбек спорти ишончли қўлларда эканлигини айтиб ўтди.

"Сиз билан учрашиб турганимдан хурсандман. Очиғи, мен ҳам ўз уйимга келдим деб ҳисоблайман. Чунки, бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим эмас. Бу ерга келганимда доимо ўзбек халқининг меҳмондўстлиги билан ҳайрон қолдиришади, бундан жуда завқ оламан. Шунинг учун, мен Ўзбекистонни ўзимнинг иккинчи уйим деб бемалол айта оламан. Ўзбек спорти ишончли ва мустаҳкам қўлларда эканлигига ишончим комил. Сизнинг Паралимпия миллий ассоциацияси бошқарувида амалга оширган ишларингизни, ташкилотчилик борасидаги маҳоратингизни жуда яхши биламан. Шу билан биргаликда, Марказий Осиё футбол федерациялари ассоциацияси - CAFA'га раҳбар бўлганингиздан ҳам бениҳоя мамнун бўлдим. Мамлакатингиз спортчиларида салоҳият жуда юқори. Кураш деганда кўз олдимга доимо Ўзбекистон мамлакати келади. Ҳамкорликда катта ютуқларга эришишимизга ишонаман. Таъкидлаб ўтишни истардимки, сиз ёш ва ғайратлисиз. Ҳали бошқарувчи сифатида ўсишингиз керак. Фақат Ўзбекистон ичида қолмасдан, халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб, келажакда у ердаги фаолиятингиз орқали Ўзбекистон спортига фойда келтирасиз деб ишонаман", - деди шайҳ жаноблари.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари эса ўзбек спортида рўй бераётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясидаги янгиликлар ҳусусида ҳам гапириб берди. Бу борада Испания футбол федерацияси билан меморандум имзоланганлиги, Тошкентда "Реал" академияси филиали очилаётганлиги ҳақида маълумот берди. Шу билан биргаликда, ўзбек спортида ҳали кўплаб янгиликлар, ислоҳотлар қилинишини айтиб ўтди.

Суҳбат давомида Ал-Сабах Умид Аҳмаджоновни 13-15 май кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрига таклиф этди.

"Умид Маҳамаджонович, яхши биласизки, Швейцария 52 та халқаро спорт ташкилотларининг бош офисиларини ўз ичига олган. Жумладан, Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (FIFA) бош қароргоҳлари ҳам ушбу мамлакатда жойлашган. Лозаннага борсангиз, мен албатта ушбу нуфузли халқаро спорт ташкилотлари, қолаверса, Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан учрашув ташкил этишда амалий ёрдам бераман. Бу қайсидир маънода Ўзбекистонда спортнинг янада ривожланишига, янги лойиҳаларнинг амалга ошишига туртки бўлиб хизмат қилса ажаб эмас", - деди Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси раҳбари.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов мартабали меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғаларини топширди. Шайҳ Аҳмад Ал Сабах эртага, 29 апрель куни Тошкентдан Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига жўнаб кетади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика