UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  0 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  0 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  151 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18

Осиё ўйинлари: Гуруҳда биринчи ўрин нақдми? Янгиликлар

Осиё ўйинлари: Гуруҳда биринчи ўрин нақдми?

21 август куни Инчеонда ўтадиган Осиё ўйинларида жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда футбол терма жамоамиз “В” гуруҳидан ўрин олиб, Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон терма жамоаларига қарши майдонга тушиши аниқлашди. Айтиш мумкинки, гуруҳдан ўтиш биз учун муаммо туғдирмайди. Чунки бу рақиблардан савия борасида анча олдиндамиз.

Мусобақада терма жамоамиз олдига муносиб иштирок этиш, ғолиб чиқишга интилиш вазифаси қўйилган. Гуруҳда биргина Гонконг ҳимояга ётиб олган ҳолда бизга қийинчилик яратишга интилар, лекин Бангладеш ва Афғонистонни бемалол мағлуб этишимизга шубҳа йўқ. Бу жамоаларнинг қандай футбол намойиш этишларини билиш қизиқ.

Бангладеш билан бир марта Осиё Кубоги саралаши ва ўтган сафарги Осиё ўйинларида тўқнаш келганмиз. Шундан буён улар ўсишдими-йўқми, шунга жавоб оламиз. Афғонистон билан ҳали ўйнамаганмиз. Бу терма охирги йилларда қатор ўйинлар ўтказиб, ФИФА рейтингида анча юқорилаб олди. Гонконг билан Осиё Кубоги саралаш босқичлари ва Осиё ўйинларида майдонга тушганмиз. Ушбу жамоага қарши сўнгги беллашувларда кутилмаганда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Бу сафар ўша анъана барҳам топади деган умиддамиз.

Гуруҳ мураккаб эмас. Лекин навбатдаги босқичларда тўқнаш келадиган термалар тўғрисида бош қотириб кўриш лозим. Нимчорак финалда бизга Жанубий Корея ёки Саудия Арабистонининг дуч келиш эҳтимоли юқори. Корейслар мезбон бўлгани сабабли тайёргарликка жиддий эътибор қаратишмоқда. Ўз навбатида Саудия Арабистони бир неча кун аввал йиғилиб, Туркияда йиғинда иштирок этяпти. Улар бир қатор назорат учрашувлари ўтказишди, “Фенербахче” билан ҳам ўйнашга келишиб олишган. Барчаси биз учун яхши кечган тақдирда чорак финалда йўлимизга Япония, Ироқ, Қувайт ёки Уммондан бири чиқиши мумкин. Лекин бу жамоаларнинг қандай тайёргарлик кўраётгани ва қайси футболчиларни Инчеонга олиб боришини ҳозир айта олмаймиз. Билганимиз шуки, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш билан банд.

Гуруҳдаги рақибларимиз тўғрисида маълумот берсак, Бангладеш август ойида икки йиғинда қатнашди. Армия терма жамоасини 3:1 ҳисобида енгган Лодевийк де Круиф шогирдларидан Эманто Винсент дублга эришди, Воҳид Аҳмад учинчи тўп муаллифи бўлди.

Бангладешда футбол унчалик яхши ривожланмаган. Шу сабабли бу давлат футболи ва терма жамоалари ҳақида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Олимпия терма жамоасини голландиялик Лодевийк де Круиф бошқармоқда. 44 ёшли мутахассис футболчилик фаолиятида ҳимоячи сифатида Голландиянинг “ТОП  Осс” клубида ўйнаган. “Хартленд” клубидан кейин ўтган йилдан бошлаб Бангладеш терма жамоасида ишлаб келмоқда.

Круиф Инчеонга борадиган таркибни аниқлаб улгурган. Унинг рўйхатидан қуйидаги футболчилар ўрин олган.
Дарвозабонлар
– Шаҳидул Алам, Русел Маҳмуд
Ҳимоячилар – Райҳан Ҳасан, Кесто Кумар, Ёсин Хон, Атикур Раҳмон, Тапу Барман, Тутул Ҳуссайн, Ямин Аҳмад
Ярим ҳимоячилар – Соҳел Рана, Мамунул Ислом, Атикур Фарҳод, Юсуф Сифат, Омар Фарук, Жамал Буиян
Ҳужумчилар – Аминур Раҳмон, Висент Эманто, Воҳид Аҳмад, Таклис Аҳмад, Жевел Рана.

Гонконг терма жамоаси эса ҳар ҳафтада бир марта тайёргарлик машғулотларида иштирок этиб, маҳаллий клубларга қарши назорат беллашувларида майдонга тушяпти. Маҳаллий клублар ва терма жамоалар охирги йилларда жаҳоннинг етакчи клублари ҳамда термаларига қарши беллашувларда тажриба тўплаб боришяпти. Лекин терма жамоа айтарли ютуқларга эриша олмаяпти. Бу жамоа билан охирги ўйинларда ижобий натижалар қайд этмадик. Фақат сўнгги баҳсда сафарда қийинчилик билан 2:0 ҳисобида зафар қучдик.

Гонконгнинг Инчеонда иштирок этадиган таркибидан мазкур ўйинчилардан иборат:
Дарвозабонлар – Цанг Ман Фаи, Япп Хунг Фаи
Ҳимоячилар – Фонг Пак Лун, Лёнг Квун Чун, Лёнг Нок Ханг, Ли Нгай Хой, Ло Кон Вай, Вон Цз Хо
Ярим ҳимоячилар – Чан Сиу Кван, Жу Йингжи, Ли Ка Йиу, Лён Робсон Августо, Там Лок Хин, Тан Чун Лок, Ван Эммет Чун, Вон Вай
Ҳужумчилар – Аннан Кристиан Квеси, Чан Пак Хан, Чук Ю Квок, Лам Хок Хей.

Афғонистон эса ўсишга эришиб бормоқда. Буни тан олиш керак. Тўғри, бу жамоанинг ҳали ўртамиёналарнинг охирги гуруҳига киришига ҳам ҳали вақт бор. Лекин мамлакатда футболни, лига ва терма жамоаларни ривожлантириш бўйича анча ишлар амалга оширилди. Германиянинг қуйи лигаларида фаолият кўрсатаётган футболчилар терма жамоа шарафини ҳимоя қилишяпти. Ротмюллер бошчилигида терма жамоа бирин-кетин ўртоқлик учрашувлари ўтказишни бошлади. Келаси йилдан клублари ОФК Кубогида иштирок этишни бошлайдиган Афғонистон футболининг айни пайтдаги ҳолати билан Осиё ўйинларида яқинроқ танишиб оламиз.

Ўйлаймизки, терма жамоамиз Кореяда бизни қувонтирадиган ўйин ва натижани барчамизга тортиқ этади. Энг муҳими, шу мақсад йўлида бирлаша олишда.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика