UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   32 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Осиё мамлакатлари чемпионати: Австралия Янгиликлар

Осиё мамлакатлари чемпионати: Австралия

Австралияда яқиндагина юқори лиганинг 40-мавсуми старт олди.

2005/06 йилги мавсумдан Австралияда "А" лига ташкил қилинган. Айни пайтда "А" лига шундай кўринишда ўтказилади:

10 жамоа 3 даврадан иборат одатий мавсумда 27тадан учрашувда майдонга тушади. Мавсум ғолиби одатий лига чемпиони сифатида тан олинади. Кейин эса юқори 6 поғонани эгаллаган жамоалар ўртасида финал сериялари бошланиб, охири Гранд финал бўлиб ўтади. Якунда ғолибга айланган жамоа чемпион деб эътироф этилади. Сўнгги мавсумда ҳар икки унвон "Аделаида Юнайтед"га насиб қилди. Баҳслар октябрь ойида старт олади ва май ойида якунланади.

Австралия чемпионатида АҚШ баскетбол лигаси каби ўзига хос қоидалар мавжуд. Клубларга машҳур ва яхши савиядаги футболчиларни жалб қилиш учун 2 миллион 600 минг доллардан пул ажратилади. Клублар эса ўзлари ўйинчилар билан музокаралар олиб боришади. "А" лига ёпиқ саналади. Ундан ҳеч бир клуб тушиб кетмайди ва бирор жамоа қуйи лигадан чиқмайди.


Ортда қолган 3 тур ўйинларида стадионларга ўртача ташриф 16442 нафарни ташкил қилган. "А" лига расмий сайти мавжуд: a-league.com.au

Мамлакатда яна ёшлар ва ҳудудлар лигасилари бор. Маҳаллий лигаларда 90 жамоа 8 ҳудудда кураш олиб боради. Кубок мусобақаси эса АФФ Кубоги деб номланади. Унда ҳаваскор клублар ҳам иштирок этишлари мумкин. 2016 йилги мавсумда жами 704 клуб қатнашди. Финалда "Мельбурн Сити" ва "Сидней" тўқнаш келади. Ғолибга 131 минг доллар мукофот пули топширилади.

Австралия А лигаси. Мусобақа жадвали


Клублар:
"Аделаида Юнайтед"
Ташкил топган
: 2003 йил
Стадиони: "Куперс" (16500 томошабин).
Бош мураббий: Гильермо Амор (Испания)
Машҳур футболчилари: Евген Галекович, Марсело Карруска.

"Брисбен Роар"
Ташкил топган:
1957 йил
Стадиони "Санкорп" (52500 томошабин)
Бош мураббий: Жон Алоизи (Австралия)
Машҳур футболчилари: Бретт Холман, Томми Оар, Мэт Маккей, Томас Кристенсен

"Централ Кост Маринерс"
Ташкил топган
: 2004 йил
Стадиони "Централ Кост" (20059 томошабин)
Бош мураббий: Пол Окон (Австралия)
Машҳур футболчилари: Фабио Феррейра, Лиам Роуз



"Мельбурн Сити"
Ташкил топган
: 2008 йил
Стадиони "AAMI Park" (30050 томошабин)
Бош мураббий: Жон ван Шип (Голландия)
Машҳур футболчилари: Томас Соренсен, Тим Кэйхилл, Майкл Якобсен, Нил Килкенни, Николас Колазо.

"Мельбурн Виктори"
Ташкил топган:
2004 йил
Стадиони "Иттиҳод" (56347 томошабин)
Бош мураббий: Кевин Мускат (Австралия)
Машҳур футболчилари: Бесарт Бериша, Жеймс Троици, Карл Валери, Фаҳид бен Халфаллаҳ.



"Ньюкасл Жетс"
Ташкил топган
: 2000 йил
Стадиони "Макдональд Жонс" (33000 томошабин)
Бош мураббий: Марк Жонс (Австралия)
Машҳур футболчилари: Найжел Бугард, Бен Кантаровски, Матео Польяк.

"Перт Глори"
Ташкил топган:
1995 йил
Стадиони "Ниб" (20500 томошабин)
Бош мураббий: Кенни Лав (Австралия)
Машҳур футболчилари: Жозеф Миллс, Энди Кеогх, Небойся Маринкович, Адам Таггарт, Милан Смилянич, Диего Кастро.

"Сидней"
Ташкил топган:
1995 йил
Стадиони "Алянц" (45500 томошабин)
Бош мураббий: Грэм Арнолд (Австралия)
Машҳур футболчилари: Алекс Броске, Бобо, Милош Димитрийевич, Жошуа Брилланте, Дэнни Вукович, Дэвид Карни.



"Веллингтон Феникс" (Янги Зеландия)
Ташкил топган:
2007 йил
Стадиони "Вестпак" (34500 томошабин)
Бош мураббий: Эрние Меррик (Шотландия)
Машҳур футболчилари: Алекс Родригес, Марко Росси, Рой Кришна, Гуи Финклер, Алекс Родригес.

"Вестерн Сидней Уондерерс"
Ташкил топган:
2012 йил
Стадиони "Спотлесс" (24000 томошабин)
Бош мураббий: Тони Попович (Австралия)
Машҳур футболчилари: Димас, Керем Булут, Ариц Борда, Николас мартинез, Жумпеи Кусуками.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика