UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  1 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  14

Осиё Кубокларини хотирлаб. Тимур Капазедан энг, энг, энг... Янгиликлар

Осиё Кубокларини хотирлаб. Тимур Капазедан энг, энг, энг...

Футболчилик фаолияти мобайнида тўртта Осиё Кубогида иштирок этган Тимур Кападзе ушбу мусобақа билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.

Маълумот учун, Кападзе 2004, 2007, 2011, 2015 йилги қитъа биринчиликларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Айтиш мумкинки, Тимур Кападзенинг ёрқин хотиралари фақат битта мусобақа атрофида бўлди. 

Энг эсда қолган турнир

"Энг эсда қолган мусобақа деб 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогини айтган бўлардим. Бу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси энг яхши натижасини қайд этиб, якунда 4-ўринни қўлга киритганмиз. Ўйлайманки, кўпчилик мухлисларга ҳам Қатарда ўтган мусобақа ёққан".


Энг эсда қолган ўйин

- "Энг эсда қолган ўйин - 2011 йил Қатарга қарши кечган баҳс. Бу мусобақанинг очилиш учрашуви бўлиб, эътибор юқори эди. Кўпчилик мезбонларни фаворит деб ҳисоблаган бир пайтда биз 2:0 ҳисобида ютганмиз. Жуда чиройли ўйин бўлганди".


Энг эсда қолган ғалаба

- "Энг эсда қолган ғалаба сифатида ҳам 2011 йилги баҳсни айтаман. Гуруҳдан чиққач Иорданияга қарши майдонга тушгандик. Мана шу ўйинни ҳозиргача унутмайман. Улуғбек Бақоев иккита гол урган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз".


Энг аламли мағлубият

- "Афсуски, энг аламли мағлубият ҳам Осиё Кубоги-2011да рўй берган. Мусобақанинг ярим финалида Австралия бизни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бу ўйин ниҳоятда аламли мағлубият сифатида ёдда қолган".


Энг чиройли гол

- "Энг чиройли ва эсда қолган гол сифатида 2011 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичи 3-турида Александр Гейнрих томонидан Хитой дарвозасига урилган голни айтган бўлардим. 2:2 ҳисобида якун топган баҳсда Гейнрих жуда чиройли тўп киритганди".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика