Осиё кубоги тўпурари Айман Ҳусcайн гол нишонлаш сабаб майдондан четлатилди. Нега?
		
		29 янв 2024 18:32
        Янгиликлар	
	 
				 
				Осиё кубоги тўпурари Айман Ҳусcайн гол нишонлаш сабаб майдондан четлатилди. Нега?
Айни дамда Осиё кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Ироқ ва Иордания ўртасидаги ўйин драматик тарза якунланди (3:2). Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида ироқликлар тўпурари Айман Ҳуссайн Иордания дарвозасига иккинчи голни урди. Бироқ Айман Ҳуссайн голни нишонлаш сабаб ўзининг иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди.
Гап шундаки, Айман Ҳуссан ўз голини нишонлаш жараёнида реклама шитидан ошиб ўтиб, дарвоза ортидан юугуриб ўтди ва майдон бурчагида ўтириб олди. Бундан ташқари, у гол нишонлаш сўнгида Мансаф деб аталувчи Иордания миллий таомини истеъмол қилаётганини акс эттирди. Бу ҳолатни учрашув бош ҳаками провокацион ҳаракат дея баҳолади ва футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.


Иордания миллий таоми бўлган Мансаф:
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар