UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   5 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

Осиё Кубоги превьюси. Қирғизистон - Филиппин Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. Қирғизистон - Филиппин

Бугун "С" гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Дубайдаги "Рашид" стадионида Қирғизистон терма жамоаси Филиппинга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги вазият

Ҳар иккала жамоа аввалги иккита ўйинда мағлубиятга учраб ноль очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Бугунги ўзаро тўқнашувда ким ғалаба қозонса, учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имконига эга бўлади.


Ўйиндан олдинги фикрлар

Александр Крестинин (Қирғизистон бош мураббийи): "Биз гуруҳдаги охирги баҳсга тайёрмиз. Филиппинни ҳурмат қиламиз, бироқ бу жамоадан қўрқмаймиз. Ушбу баҳс нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини бутун жамоа бирдек тушуниб турибди".

Свен-Горан Эрикссон (Филиппин бош мураббийи): "Имконият бор экан, охиригача курашамиз. Ўйлайманки, бу ўйинда йигитлар бор кучларини бериб ҳаракат қилишади. Бунга 100 фоиз ишонаман. Ҳозирча ҳисобимизда умуман очко йўқ ва бундан жуда хафамиз".

Қизиқарли маълумотлар

- Бу Қирғизистон ва Филиппин ўртасида Осиё Кубогидаги илк тўқнашув бўлади.

- Қирғизистон аввалги иккита ўйинда рақиблар дарвозаси томон 22 бор зарба бериб, шундан фақат биттасида гол уришга эришди.

- Ҳар икки жамоа Осиё Кубоги мусобақасининг дебютантлари ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика