Осиё Кубоги. Кападзеда энг кўп зарба, Нестеровда 3та сейв

Narzulla Saydullayev
14 янв 2015, 09:00
Австралияда давом этаётган Осиё Кубогининг дастлабки 10та ўйини ортда қолди.
Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 10 учрашувда жамоалар жами 25та гол уришди.

Австралия икки ўйинда 8та тўп киритганини таъкидлаш лозим. Уммон иккита ўйинда ҳам гол ура олмади. КХДР, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Фаластин ва Иордания илк турда рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Бугунга қадар жами футболчилар 75 марта аниқ зарба беришди. 176 бор зарба ноаниқ кўриниш олди. Ўзбекистон терма жамоаси КХДР билан ўйинда 24 марта зарба берди, шундан 5таси дарвозага аниқ борди. Терма жамоамиз сафида энг кўп зарбани Тимур Кападзе берди - 5та.

Дарвозабонлар 61 марта берилган зарбадан сўнг тўпни қайтаришди. Игнатий Нестеров биринчи турда 3 бор сейв қилди. Бу борада Али Ал Ҳабси биринчи ўринда. Уммонлик посбон иккита ўйинда 11 марта сейв қилди.

Ҳакамлар дастлабки 10та ўйинда жами 33 марта сариқ ва 2 бор қизил карточкани ишга солишди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди.


Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›