Осиё Кубоги. Иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисоб

Mirjalol Normatov
11 янв 2019, 20:15
Осиё Кубогининг 2-туридан ўрин олган Филиппин - Хитой учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг муҳим вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ

Айни вақтда зарбалар бўйича 3:1. Хитойлик футболчилар фойдасига.

Хитойликларга нисбатан Фаластинлик футболчилар қўпол ўйнашмоқда. Эҳтиёт бўлиш керак!

40-дақиқада Ву Леи ҳисобни очди. Шунчаки супер гол! Бекхэм услубида


Ву Леи терма жамоа сафида 61-учрашувини ўтказмоқда ва 14-голини киритди.

Танаффус арафасида Ингресо жуда кучли ва хавли зарба йўллади. Дарвозабон бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Иккинчи бўлим бошланди.

51-дақиқада Ву Лейнинг ажойиб зарбасини дарвозабон қайтарди.

66-дақиқада ҳисоб ўзгарди. Ву Лейнинг яна бир ажойиб зарбаси голга айланди. Чиройли!

79-дақиқада Ву Луй хет-трик қайд этиши мумкин эди. Аммо зарбани филиппинликлар посбони қайтариб юборди.

80-дақиқада захирадан тушган Ю Дабао ҳали оёқ билан тўпга тегмасидан боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни йириклаштирди. Липпидан ажойиб ўзгариш!

Осиё Кубоги-2019. "C" гуруҳи

ФИЛИППИН - ХИТОЙ 0:3

Абу-Даби. "Муҳаммад Бин Зайед" стадиони.

Гол: Ву Лей (40, 0:1), Ву Лей (66, 0:2), Ю Дабао (80, 0:3).

Филиппин - 15. Михаэль Фалкесгард, 2. Альваро Силва, 3. Карлос Альберто (Фил Янгхазбенд, 66), 4. Жон-Патрик Штраус (8. Мануэль Отт, 86),  6. Люк Вудланд, 11. Дайсуке Сато, 12. Стефан Палла, 14. Кевин Ингресо, 17. Стефан Шрёк, 18. Патрик Рейчелт (19. Кюрт Дизон, 88), 20. Хавьер Патино.

Хитой - 1. Янг Жунлинг, 4. Ши Ке, 5. Жанг Линпенг, 6. Фенг Ксиаотинг, 7. Ву Леи, 8. Жао Ксюри (20. Ю Ханчао, 72), 10. Женг Жи (13. Чи Жонггуо, 83), 11. Хао Жунмин, 15. Ву Кси, 18. Гао Лин (22. Ю Дабао, 80), 19. Лиу Янг.

Огоҳлантириш: Альваро Сильва (34), Дайсуке Сато (55), Фенг Ксиаотинг (73).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›