UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  10 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди

2027 йилги Осиё Кубоги 7 январь - 5 февраль оралиғида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Шу пайтгача қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритган жамоалар сони 17 та эди. 14 октябрь куни бўлиб ўтган саралашнинг учинчи босқич 4-тур учрашувларидан сўнг яна бир жамоа - Сурия ҳам Осиё Кубоги йўлланмасига эга бўлди. Сурия терма жамоаси 9 ва 14 октябрь кунлари Мьянмага қарши иккита ўйин ўтказиб, ҳар иккаласини ўз фойдасига ҳал этди – 5:1, 3:0.

Натижада саралаш ўйинлари тугашига икки тур қолганида 12 очко билан муддатидан олдин вазифани бажарди. Маълумот учун, Осиё Кубоги-2027нинг охирги саралаш босқичида 24 та жамоа қатнашяпти ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Саралаш регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан фақат битта жамоа қитъа биринчилигига йўл олади. Шу боис ҳам битта ўрин учун кураш охиригача кечади.

Осиё Кубогига мезбон Саудия Арабистонидан ташқари чиққан жамоалар: Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Кувайт, Қирғиз Республикаси, Сурия.

Шндай қилиб, мусобақа иштирокчилари сони жами 19 тага етди ва қолган 5 та йўлланма эгаси 18 ноябрь ҳамда келаси йилнинг 31 март куни бўлиб ўтадиган ўйинларидан сўнг маълум бўлади. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади.

4-турдан сўнг ўз гуруҳларида пешқадамлик қилаётган жамоалар:

Филиппин – 12 очко

Ливан – 10 очко

Гонконг – 8 очко

Туркманистон – 9 очко

Сурия – 12 очко

Малайзия – 12 очко

Саралашнинг "A" гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон агар кейинги иккита ўйинда ғалаба қозонмаса, Осиё чемпионатига чиқа олмаслиги мумкин. Ҳозирча бу гуруҳда Филиппин пешқадамлик қиляпти. Тожикистон охирги турни ўз майдонида айнан Филиппинга қарши ўтказади ва шу ўйинда барча масала ҳал бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, сафарда кечган биринчи давра баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

P.S. Саралашнинг 5-тур учрашувлари 18 ноябрь куни бўлиб ўтади:

Шарқий Тимор – Тожикистон

Мальдив ороллари – Филиппин

Бруней – Ливан

Яман – Бутан

Гонконг – Сингапур

Бангладеш – Ҳиндистон

Шри Ланка – Таиланд

Туркманистон – Хитой Тайпейи

Покистон – Сурия

Афғонистон – Мьянма

Непал – Малайзия

Лаос – Вьетнам


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
16 окт 19:05:56
Абдулазиз Кодиров
Топпа тогри канде килиб 12 очко 4-турдан кейин
ТОЖИКИСТОН - ФИЛИПИН 1-ТУРДА 2-2 боган боса .?
   
16 окт 17:13:29
Азим Исмаилов
Нотугри кетибди тахлилчи х холиков
Филиппинда 12 очко
Тожикистон билан 1 уйин 2-2 тугаган булса 4 турдан кейин Филиппинда кандай килиб 12 очко булади?????
   
16 окт 15:03:56
Адхамжон Низамов
Чемпионатни утказиш учун Осиёда Саудиядан бошка давлат йукми? Бу АФК (Араб футбол конфедерацияси) пулга сотилаверар эканда.
   
16 окт 12:10:49
REAL MADRID
Хайрият, анча вақтдан бери биринчи марта бу сайтда Уммон деб ёзишибди админлар :))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика