UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  4 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Осиё кубоги-2023. Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони иштирокидаги учрашувлар превьюси Янгиликлар

Осиё кубоги-2023. Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони иштирокидаги учрашувлар превьюси

Бугун Осиё кубоги 1-тур баҳслари якунига етади.

Таиланд — Қирғиз Республикаси

Ўзаро ўйинлар

Икки жамоа атиги бир маротаба — 2001 йилда тўқнаш келган бўлиб, унда Таиланд 3:1 ҳисобида зафар қучган.


Осиё кубогидаги иштирок

Таиланд мусобақада жами 7 маротаба иштирок этган бўлиб, энг яхши натижаси 3-ўрин ҳисобланади (1972 йил).

Қирғиз Республикаси 2019 йилги турнирда дебют қилган ва нимчорак финалга қадар етиб боришни уддалаган.

Саралаш босқичи

Таиланд 3-саралаш босқичида Ўзбекистон, Малдив ороллари ва Шри Ланка билан бир гуруҳдан жой олиб, якунда 2-ўринни эгаллади.

Қирғиз Респубилкаси худди шу босқичда Тожикистон, Сингапур ва Мьянма билан тўқнаш келиб, гуруҳда иккинчи бўлди.

Турнирга тайёргарлик

Таиланд январь ойида Япониядаги ўртоқлик турнирида иштирок этиб, мезбонга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қирғиз Республикаси тўртта назорат учрашуви ўтказди: декабрь ойида Ўзбекистон (1:4) ва БАА (0:1)га ютқазган қўшниларимиз январда Сурия (1:1) ва Вьетнам (2:1)га қарши ишончли ўйин ўтказди.


Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Таиланд терма жамоасини 10 миллион евро, Қирғиз Республикаси терма жамоасини эса 6.28 миллион еврога баҳолаган.


Мураббийлар фикри

Масатада Исии (Таиланд бош мураббийи): "Таиланд ва Қатардаги йиғинда яхши тайёргарлик кўрдик ва мусобақа учун тайёрлаган стратегиямизга ишонамиз. 

Футболчилар бор диққат-эътиборини турнирга қаратган. Агарда Япония–Вьетнам учрашувини кузатган бўлсангиз, Жанубий-Шарқий Осиё футболи даражаси юқори эканлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. 

Биз рақибни таҳлил қилдик, уларда ҳужумда тезкор ва мустаҳкам ҳимояга эга. Рақибнинг кучли ва заиф томонларидан хабардормиз."

Стефан Таркович (Қирғиз Республикаси бош мураббийи): "Осиё кубогидек катта турнирнинг бир қисми бўлиш биз учун шараф. Қатар мамлакати бир йил олдин Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Биз ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 40 кунга яқин бор кучимиз билан бу мусобақага тайёрландик. Энди ўз кучимизни майдонда кўрсатиш вақти келди.

Тайёргарлик яхши бўлди. Жуда кўп машғулотлар, тўртта назорат учрашуви ва ҳаказо. Бу даврда футболчиларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Мен улар тайёр эканликларига 100% аминман. Энг яхши сифатларимизни намойиш этамиз. 

Осиё кубогида осон ўйин йўқ. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Нима кутаётганимга келсак, албатта, биз кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз."

Қизиқарли фактлар

- Таиланд Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги 6 ўйиннинг фақат иккитасида мағлубиятга учраган (2 ғалаба, 2 дуранг), шу жумладан, сўнгги икки учрашувда ғалаба ва дуранг қайд этган. Жамоа ўтган мусобақада 1972 йилдан бери илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.


Имкониятлар (%): 30-35-35


Саудия Арабистони — Ўмон

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа 1976 йилдан бери 22 марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 16 тасида Саудия Арабистони ғалаба қозонган, 2 ўйинда эса Ўмоннинг қўли баланд келган, яна 4 учрашувда дуранг қайд этилган.

Осиё кубогидаги иштирок

Саудия Арабистони Осиё кубогининг уч карра ғолиби ҳисобланиб, охирги титулга 1996 йил эга чиққан. 

Ўмон қитъа биринчилигида тўрт маротаба иштирок этган ва охирги мусобақада нимчорак финалда ортга қайтган.

Саралаш босқичи

Саудия Арабистони ва Ўмон 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги раундига йўл олгани сабабли автоматик равишда мусобақа иштирокчисига айланганди.


Турнирга тайёргарлик

Саудия Арабистони январь ойида Ливан (1:0), Фаластин (0:0) ва Гонгконг (2:0)га қарши назорат учрашувларида майдонга тушди.

Ўмон эса Хитой (2:0) ва БАА (1:0)га қарши назорат ўйинлари ўтказди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Саудия Арабистони терма жамоасини 23.15 миллион евро, Ўмон терма жамоасини эса 9 миллион еврога баҳолаган.


Мураббийлар фикри

Роберто Манчини (Саудия Арабистони бош мураббийи): "Биз йирик жамоалардан бири эканлигимизни биламиз, лекин Осиё кубоги жуда муҳим турнир ҳисобланади. Ушбу мусобақада кўплаб кучли терма жамоалар иштирок этади ва биз қўлимиздан келганини амалга оширишни хоҳлаймиз. 

Чемпионликни қўлга киритишни истасак, кучлироқ бўлишимиз керак. Футбол ғалати нарса, турнир давомида кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин. Италия бош мураббийи бўлган пайтим Европа чемпионатида бор-йўғи олтинчи фаворит саналардик, аммо якунда чемпионликни қўлга киритдик."

Бранко Иванович (Ўмон бош мураббийи): "Бўлажак учрашувни интиқлик билан кутяпмиз. Бу ерга катта иштиёқ билан ташриф буюрдик. 

Саудия Арабистонининг сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, шунингдек, Манчининг футбол фалсафаси ҳақида тушунчаларини ўргандик. Бироқ биз рақибдан кўра ҳар доим ўзимизга кўпроқ эътибор қаратамиз. Агар фақат рақибнинг ёндашувига қараб қоладиган бўлсак, ҳеч қачон натижага эриша олмаймиз."

Қизиқарли фактлар

- Бўлажак учрашув жамоаларнинг Осиё кубогидаги дастлабки тўқнашуви бўлади.

- Ўмон Осиё кубогидаги сўнгги тўрт ўйиннинг ҳар бирида камида битта тўп ўтказиб юборган.

- Ўмон Осиё кубогида тўрт иштирокнинг биротасида дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлай олмаган (1 дуранг, 3 мағлубият).


Имкониятлар (%): 45-30-25

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика