UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

Осиё кубоги-2023. Ироқ ва Қатар иштирокидаги ўйинлар превьюси Янгиликлар

Осиё кубоги-2023. Ироқ ва Қатар иштирокидаги ўйинлар превьюси

Бугун Осиё кубоги 1/8 финал учрашувлари давом эттирилади.

Ироқ — Иордания

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа 1964 йилдан бери 46 маротаба ўзаро тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 24 тасида Ироқ, 9 тасида Иордания ғалаба қозонган, 13 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 70-46, Ироқ фойдасига.

Осиё кубогидаги натижалар

Ироқ турнирда 10 маротаба иштирок этган бўлиб, 2007 йилги мусобақада чемпионликка эришган. 

Иордания 5 маротаба қитъа биринчилигида қатнашган ва икки маротаба чорак финалга қадар етиб борган.

Турнирдаги иштирок

Ироқ "D" гуруҳида Япония, Индонезия ва Вьетнам билан куч синашиб, пешқадам сифатида плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Иордания "E" гуруҳида Баҳрайн, Жанубий Корея ва Малайзия билан курашиб, 3-ўрин билан нимчорак финалга йўл олди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Ироқ терма жамоасини 12.35 млн евро, Иордания терма жамоасини эса 13.65 млн еврога баҳолаган.

Ироқнинг энг қиммат футболчиси Данило Ал Саид (1.5 млн евро), Иорданияда эса Муса Ал Тамари (6 млн евро) ҳисобланади.


Мураббийлар фикри

Хесус Касас (Ироқ бош мураббийи): "Турнир аввалидаги руҳни ҳамон сақлаб турибмиз. Учта ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишончимиз ортди. Японияни мағлуб этганимиз ҳам ажойиб иш бўлди. Агар Осиё кубогида чемпион бўлишни истасак, янеа тўрт учрашувда ғалаба қозонишимиз даркор. Бу осон бўлмайди, чунки мусобақада кучли жамоалар йиғилган. Биз ҳам чемпионлик учун курашамиз. Бўлажак беллашув икки жамоа учун ҳам қийин ўтади. Биз бир хил ўйин услубига эгамиз. Иордания осон рақиб эмас. Футболда мукаммаллик муҳим, агар шундай ўйин намойиш этсак, ғалаба қозонишимиз мумкин. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин".

Ҳусайн Аммута (Иордания бош мураббийи): "Ироққа қарши ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Рақиб таркибида кучли ўйинчилар бисёр. Бироқ биз ҳам яхши тайёргарлик кўрдик, йигитлар бор кучини сарф этишга тайёр. Ғалаба қозонишни истаган жамоа фақат ҳимояга этибор қаратмайди. Бизда моҳир ҳужумчилар бор ва биз Ироқни ҳайратда қолдирмоқчимиз. Мен ўз жамоамга ишонаман".

Фактлар

- Ироқ Иорданияга қарши сўнгги беш учрашувда мағлубиятга учрамаган (2 ғалаба, 3 дуранг). 

- Ироқ турнирда кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди. 

- Иордания шу пайтга қадар плей-офф босқичининг барчасида мағлубиятга учради.

- Айман Ҳусайн турнирда 5 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Имкониятлар(%): 40-30-30

Қатар — Фаластин

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа ўзаро 9 маротаба тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 7 тасида Қатар ғалаба қозонган, яна 2 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 12-4, Қатар фойдасига.

Осиё кубогидаги натижалар

Қатар 10 маротаба турнирда иштирок этиб, сўнггисида кубокни боши узра юқори кўтарган. 

Фаластин 2 марта мусобақада қатнашиб, гуруҳ босқичида иштирокини якунлаган.

Турнирдаги иштирок

Мезбон Қатар "A" гуруҳида Тожикистон, Хитой ва Ливанни мағлуб этиб, пешқадам сифатида 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Фаластин "C" гуруҳида Эрон, БАА ва Гонгконг билан рақобатлашиб, 3-ўрин билан кифояланди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Қатар терма жамоасини 15.9 млн евро, Фаластин терма жамоасини эса 6.68 млн еврога баҳолаган.

Қатарнинг энг қиммат футболчиси Акром Афиф (4.5 млн евро), Фаластинда Одай Даббаг (1.5 млн евро) ҳисобланади.


Мураббийлар фикри

Маркес Лопес (Қатар бош мураббийи): "Футболда осон ўйинлар бўлмайди, айниқса, бу даражадаги мусобақаларда... Биз ҳар бир ўйинда рақобатлашаяпмиз. Умуман олганда, гуруҳ босқичида яхши ўйин намойиш этдик ва барчага ўйин амалиёти тақдим этишга ҳаракат қилдик. Мен ҳужумкор футболни яхши кўраман, лекин ҳар доим ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанатни топишимиз керак. Футболчиларимиз кўрсатмаларни тўғри бажараётгани туфайли ҳали дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик. Фаластин жасорат билан ўйнайдиган жамоа саналади. Уларнинг кучли томонларини биламиз ва бор кучимиз билан курашамиз. Биз уларни ҳурмат қиламиз, лекин натижага эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Мен футболчиларга 100 эмас, 200 фоиз ишонаман. Қийин ўйин бўлади, лекин кейинги босқичга йўл олишни истаймиз".

Макрам Дабуб (Фаластин бош мураббийи): "Нимчорак финалда иштирок этаётганимиз муҳим аҳамиятга эга эди ва бу босқичда ҳар қандай рақибга қарши тўқнаш келишга тайёр эдик. Қатар мезбон, шу боис мухлислари қаршисида ўйнайди, бу ҳам уларга қўшимча босим юклайди. Биз эса турнирдаги асосий мақсадимизга эришдик, шунинг учун босимсиз ўйнаймиз. Имкон борича ўйин намойиш этамиз, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин".

Фактлар

- Икки жамоа Осиё кубогида илк маротаба тўқнаш келади. Қатар ўзаро сўнгги 5 ўйинда дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.

- Қатар Осиё кубогидаги сўнгги 10 та ўйинда ғалаба қозонди, бу турнир тарихидаги иккинчи энг узун серия (Эрон 1968 йилдан 1976 йилга қадар кетма-кет 13 ғалабага эришган) ҳисобланади.

- Фаластин гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда камида битта гол урди.

- Фаластинлик Мусъаб Ал Баттат гуруҳда барча ўйинчиларга қараганда кўпроқ кросс (20) амалга оширди.

Имкониятлар(%): 45-30-25

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика