Осиё Кубоги-2019. Бу ой Доҳада иш қизийди

Xayrulla Xoliqov
8 дек 2018, 10:31
Декабрь Осиё Кубоги-2019да қатнашадиган терма жамоалар ҳал қилувчи ой ҳисобланади.

Осиё чемпионатида қатнашадиган 24та жамоадан 9таси бу ой Қатарда йиғин олиб боришни маъқул кўрди. Шунингдек, Осиё Кубогида иштирок этмайдиган Покистон, Тожикистон, Афғонистон ва Африка вакили Жазоир ҳам Доҳада ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Эртага Яман - Тожикистон ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ яманликлар ҳозирча Қатарга келишгани йўқ. Бу жамоа 15 декабрь куни Покистон билан ҳам ўйнаши керак. Учрашув бўладими-йўқми, ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Шунга қарамай, Доҳада бўладиган ўртоқлик баҳслари рўйхатига киритилган.

Қуйида 15-31 декабрь оралиғида Қатар пойтахтида ўтказилиши кутилаётган ўртоқлик учрашувлар рўйхатини келтириб ўтамиз.  

15 декабрь. Яман - Покистон
20 декабрь. Қирғизистон - Иордания
20 декабрь. Яман  - Фаластин
23 декабрь. Қатар - Иордания
24 декабрь. Сурия - Хитой
24 декабрь. Эрон - Фаластин
25 декабрь. Қатар - Қирғизистон
27 декабрь. Қатар - Жазоир  
28 декабрь. Ироқ - Фаластин
28 декабрь. Хитой - Иордания
29 декабрь. Яман - Афғонистон
31 декабрь. Қирғизистон - Фаластин
31 декабрь. Филиппин - Вьетнам
31 декабрь. Қатар - Эрон

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›