UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Қизилқум" – "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:16"Барселона" ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 18:51ЖЧ чемпиони "Ҳумо Арена"да машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  0 18:25Суперлига. "Пахтакор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  16 18:13"Ҳумо Арена" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади  1 17:48Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Насаф" 3, "Сўғдиёна" ва "Металлург" 2 нафардан йўқотишга эга  1 17:39Суперлига. "Қизилқум" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:19Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ  6 16:48Жозе Моуринью: "Терма жамоа билан ишлаш менга бахт келтирмайди"  1 16:20"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди  0 15:54"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди  6 15:22"Челси" украиналик дарвозабонга кўз тикди  3 14:51Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Аргентина ва Уругвай билан ўйнайди!  3 14:20Рибери мураббийлик лицензиясига эга бўлди  3 13:53Артета: "Арсенал"да эканлигимдан фахрланаман"  1

Осиё Кубоги-2015. Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Сидней шаҳрида кейинги йил Австралияда бўлиб ўтадитган Осиё Кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланадиган маросимни сайтимиз орқали ёритиб борамиз.

Қуйидаги ҳавола орқали қуръани онлайн томоша қилиш мумкин.

ЯНГИЛАШ

Қуръада 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан энг яхши иккита жамоа чорак финалга йўл олади. Қуръадан олдин саватчалар қуйидагича кўриниш эга:

1-саватча: Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон;
2-саватча: Ж.Корея, БАА, Иордания, Саудия Арабистони;
3-саватча: Уммон, Хитой, Қатар, Ироқ;
4-саватча: Баҳрайн, Қувайт, КХДР, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби.




Ўзбекистон байроғини кўрдингизми?


Афсуски СПОРТ телеканали маросимни жонли равишда намойиш этмайди. Бу ҳақда телеканал ходимлари маълумот беришди.

Сайтимиз ходимлари қуръадан олдин ўз тахминларини эълон қилишди. СИЗ ҳам тахмин қилиб кўринг-чи.




Ҳозирда "Сидней" клубида фаолият олиб бораётган италиялик Алессандро Дель Пьеро Осиё Кубоги-2015нинг элчиси ҳисобланади.




Қуръа ташлаш маросими мана шу саҳнада бўлиб ўтади.




Маросимнинг бадиий қисми бошланди. Саҳнада Австралиянинг тарихий аждодлари ҳисобланган "аборигенлар" рақсларни намойиш этишмоқда.

Алессандро Дель Пьеро, Шинжи Оно ва бир қатор футболга алоқадор шахслар иштирок этган Осиё Кубоги-2015га бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.



Саҳнага бошловчилар Барбара Бранц ва Марко Боснич чиқиб келишди. Боснич Австралия терма жамоасининг собиқ дарвозабони ҳисобланади.



ОК-2015 маҳаллий ташкилий қўмитаси раиси Франк Лови Ас йиғилганларга мурожаат қилмоқда.

Навбат ОК-2015 ташкилий қўмита раиси Султон Аҳмад Шохга. У ҳам мусобақа ҳақда ўз фикрларини билдирмоқда.

Осиё Кубогининг олдинги финаллари ва ғолиблари ҳақидаги видео ролик намойиш этилди.



Йиғилганлар зерикиб қолишмаслиги учун яна қўшиқ, тўғрироғи мусиқа.



Энди эса қитъа чемпионати ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарларни таништиришмоқда. Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 учрашувлари Брисбен, Ньюкасл, Сидней, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида ўтказилади.



Австралиялик футболчи Бретт Эмертон саҳна марказига Осиё кубоги олиб чиқиб жойлаштирди.

Осиё Кубоги финал босқичига чиққан барча терма жамоаларга аталган видеолавҳалар намойиш этилмоқда. Ўзбекистоннинг навбати келганида Гейнрихнинг ОК-2011да Жанубий Кореяга урган голи намойиш этилди.



ОФК бош котиби Дато Алекс Сусей саҳнага ироқлик Юнус Маҳмуд ва япониялик Такеши Фукунишини таклиф қилди. Иккала футболчи ҳам ўз терма жамоаси билан Осиё Кубогини қўлга киритган. 


ДИҚҚАТ МАРОСИМ БОШЛАНДИ.

"А" гуруҳи: Австралия, Жанубий Корея, Уммон, Қувайт
"В" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Хитой, КХДР
"С" гуруҳи: Эрон, БАА, Қатар, Баҳрайн
"D" гуруҳи: Япония, Иордания, Ироқ, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби

Маросим якунланди. Бизни кузатиб борган барчага раҳмат.

ЯНГИЛАШ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика