Осиё чемпиони “Металлург”га қайтди
13 янв 2024 09:54
Янгиликлар
Осиё чемпиони “Металлург”га қайтди
Ўтган мавсум “Бухоро” сафида ҳаракат қилган Аббос Отахонов фаолиятини яна Бекобод жамоаси сафида ҳаракат қилади.
Футболчи “Металлург” билан бир йиллик шартнома имзолаган.
Шунингдек, бекободликлар жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Эргаш Исмоилов билан шартномани узайтирган.
Эслатиб ўтамиз, Отахонов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида 2018 йилги Осиё чемпионатида ғалаба қозонган. Отахонов ўтган мавсум Суперлиганинг 15 та турида майдонга тушган ва 1 марта сариқ карточкага лойиқ кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар